Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/86
Sana30.04.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1410404
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   86
Bog'liq
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari

www.ziyouz.com кутубхонаси 
72
Бир пайт орқа тарафдан «жов-жув» қичқириқлар эшитилди. Мешполвон мундоқ қараса, 
чекина-чекина Қизқўрғонга яқин келиб қолишибди, девор устига каптардек терилиб олган 
қизлар қий-чув билан уларни чорлаб туришибди. 
Бу орада қўрғоннинг дарвозаси очилди. 
– Аскарларим! Ботирларим! – дея шерикларига ҳайқирди Мешполвон. – Қўрғонга қочиб 
кирилсин! Дарров менга эргашилсин! 
Бу сафар унинг товуши барча шерикларининг қулоғига етиб борди, буйруққа ҳаммаси 
сўзсиз итоат этди. 
Олма едим бақалоғидан, 
Гилос едим чақалоғидан, 
Анжир едим япалоғидан, 
Боғбон буванинг шапалоғидан... 
Ногирон хачирни житранглатиб бораётган қўмондон машҳур қўшиғини бор овозда 
куйлаганича, ўз лашкарини қўрғон сари эргаштириб кетди. 
Ошиқбола отни Қизқўрғон ёққа елдириб бораётиб, «бу тузоқ эмасмикан», деб ўйлади. 
Девордаги қизлар орасида Ойтумор ҳам турганини кўриб, дилидаги шубҳаси тарқалди. 
Улар ичкарига киришлари биланоқ, қизлар дарҳол дарвозани беркитиб, ёғоч тамбаларни 
тиркашди. 
Суриштириб билишса, дугоналарини Ойтумор йўлга солган экан. Улар аввалига бекач 
хотинни тутиб, қўл-оёғини чандишибди. Кейин Қизқўрғонни қўриқлаш топширилган 
соқчиларни бекачнинг ҳузурига битта-битта чақирган бўлишиб, бир бошдан шолчага ўраб 
боғлашаверибди. 
  
* * * 
Ойтумор шолчалардан бирига ўралган арқонни ечиб, «соқчибоши мана шу», дея, бўғриқиб 
кетган биққи йигитни кўрсатди. 
– Мен аскарликка ёлланган қулман, – дея тўрттала ўчкорга жовдираб боқди соқчибоши. – 
Шерикларим ҳам шунақа. Бизни ўлдирманглар, Сепкилшоҳни биргалашиб қийратамиз. 
Хонада қаторлашиб турган шолчалар ичидан соқовча бўғиқ товушлар таралди. Чамаси, 
шериклари соқчибошининг гапини маъқуллаётган эдилар. 
Қора папоқлилар Қизқўрғоннинг дарвозасини ҳануз «гупир-гупир» уриб, камон ўқлари 
тепадан визиллаб ўтиб тургани учун вақт жуда зиқ эди. Мешполвон гапни чувалаб ўтирмай, 
қизлардан бешта нон сўраб олиб, соқчибошининг тумшуғига қадади. «Ёруғ оламда тенги йўқ 
даҳшатли Мешполвонга ҳалол аскар бўлишга қасам ич!» – дея уни қўрқитишга тушди: 
Бузсанг агар сўзингни, 
Қуш чўқисин кўзингни, 
Эшак тепсин ўзингни, 
Шундай хавфли қасам ич! 
Қайтар бўлсанг ваъдадан, 
Буқа сузсин подада, 
Йиқилиб туш ходадан, 
Шундай хавфли қасам ич! 


Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling