Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari
www.ziyouz.com кутубхонаси
66 – Уятга қўйма, ошнам туппак. – Чўзмам, ишни бажар михдек. – Кўзга – шап-шап! – Бурунга – пўк-пўк! – Чап кўзларни ачитиб ургин. – Бурунларни ёлчитиб ургин. – Кўзга – шап-шап! – Бурунга – пўк-пўк! – Қалампирни сачрат қошга. – Бурунга салом соққа тошдан. – Кўзга – шап-шап! – Бурунга – пўк-пўк! – Кўзга – шап-шап! – Бурунга – пўк-пўк! – Кўзга – шап-шап! – Бурунга – пўк-пўк! – Шап! – Пўк! – Шап! – Пўк! Тўполон узоққа чўзилмади. Сепкилшоҳ ҳали тушликка ўтириб улгурмай, юборилган аскарларнинг юзтаси чап кўзидан, юзтаси бурнидан яраланиб қайтганини унга хабар қилишди. Шоҳ аламидан «дод» деб юборди. Уёқдан-буёққа потир-путир одимлаб, сардорларини «итбалиқлар» деб сўкишга, «ҳаромтомоқ» дея лашкарбошининг обрўсини тўкишга тушди. Кўринганга олапардек ҳуриб, токчадаги идишларни ерга уриб, жазаваланиб қолди. * * * Ҳар қачонгидек ўз вақтида уйғонган қуёш навбатдаги кунни бошлаб бергач, майдонда Сепкилшоҳ лашкарларининг учдан бир қисми саф тортди. – Ҳе, афсус, ҳозир Гўрўғлибек бобомнинг қирқтагина йигити ёнимда бўлсайди, – деб ғижинди Ошиқбола. – Энди бунисини мен билмайман, – деди Мешполвон. – Нима бўлгандаям, бугун навбат сеники. Ҳар хил баҳона ахтаравермасдан, жангда ўзингни кўрсатиб қўй. – Ҳалиям куним сенга қолгани йўқ, – деб жириллади Ошиқбола. – Умуман олганда, ўзингдан-ўзинг нега буйруқ бериб юрибсан? Сени бизга ким қўмондон қилди? Мешполвон ҳам бўш келмади: – Онадан қўмондонлигимча туғилганман. Сенларнинг пешанангга аскарлик ёзилган, менсиз ҳамманг ҳаром ўласан. Эсингдами, Иблисжарда «бувижон»лаб ётганинг? Агар Ҳожихон ошнам ёрдамлашмаганда, кунингни кўрардинг? – Ўргилдим ўша ажинангдан, – деди Ошиқбола. – Кечаси қасрдан қайтиб келиб, «ҳушёр туринглар, эртага катта уруш бўлади», деганича қаёққадир қочворди. Мана, ҳалиям қорасини кўрсатмаяпти... |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling