Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/86
Sana30.04.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1410404
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   86
Bog'liq
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari

www.ziyouz.com кутубхонаси 
63
Қашқир дерлар бунисин, 
Еган тўртта инисин, 
Томошага кеп қолинг! 
Сичқон ўзи бир яшар, 
Лекин машҳур томтешар, 
Томошага кеп қолинг! 
Қаранг, серка жа гўштлик, 
Ё ироқлик, ё ўшлик, 
Томошага кеп қолинг! 
Сиртлон – тўни гулдори, 
Ғулжада энг безори, 
Томошага кеп қолинг! 
Анов тимсоҳ ёвуздир, 
Бошдан-оёқ оғиздир, 
Томошага кеп қолинг! 
Бу – ёввойи қўзичоқ, 
Тимсоҳдан ҳам хавфлироқ, 
Томошага кеп қолинг! 
Тулки – жуни чувилган, 
Ашхабоддан қувилган, 
Томошага кеп қолинг! 
Каламуши сал шарттак, 
Хўжандда еган калтак, 
Томошага кеп қолинг! 
Эндигиси кўрсичқон, 
Ҳасса йўқотиб сарсон, 
Томошага кеп қолинг! 
Мана, бўри ғаламис, 
Тегманг, кейин соламиз, 
Томошага кеп қолинг! 
Кўринг гуржи туясин, 
Бешиги қуш уяси, 
Томошага кеп қолинг! 
Қуён – феъли бузилган, 
Ўқ еб, думи узилган, 
Томошага кеп қолинг! 


Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
64
Тўнғиз келар иршайиб, 
Бурни ёнга қийшайиб, 
Томошага кеп қолинг! 
Ва ниҳоят фил келар, 
То тўйгунча йил келар, 
Томошага кеп қолинг! 
Томошабинлар филнинг жуда кўп овқат ейишини эшитиб, буни кўзлари билан кўришга 
қизиқиб қолишди. Аммо, зиёфат бошлангач, ўша улкан ҳайвон беҳад очофатлиги билан 
тахминан қандай вайронгарчиликлар келтириши мумкинлигини Мешполвон ўз иштаҳаси 
мисолида намойишлаб берди. 
* * * 
Сепкилшоҳ учинчи тўқнашувга икки юз нафар жангчисини ташлади. Бу ҳақдаги маълумот 
истеҳкомдагиларга қора папоқли аскарлардан илгарироқ етиб келганди. 
Кеча қишлоқда томоша кўрсатиб қайтишгандан сўнг Мешполвон билан Ҳожихонажина 
Сепкилшоҳ қасрида бўлган гаплар хусусида анча суҳбатлашиб ўтиришди. 
– Суюнчи бер, Мешполвон, – деб қолди бир пайт Ҳожихонажина. – Даданг билан онангни 
топдим. 
Мешполвоннинг таажжубдан кўзлари олайиб, бениҳоят ҳаяжонланиб кетди, шошиб-тошиб 
суриштиришга тушди: 
– Нима? Нима дединг? Ростданми? Қаерда кўрдинг уларни? 
– Қасрдаги гаплардан бехабар қолмайин, деб зувиллаб бораётувдим. Лавлаги кавлаётган 
қул-чўриларнинг қарғишигаям парво қилмай далани тўзитиб ўтаётганимда, қулоғимга 
«Мешполвон» деган гап чалингандек бўлди. 
– Ие! – деб бетоқат питирлади Мешполвон. – Қани-қани, уёғини гапир-чи. 
– Қарасам, бир хотин билан бир эркак икки қўли ишдан бўшамай, ёнма-ён гаплашиб 
боришяпти. Тўхтаб, қулоқ солдим. 
– Чўзмасанг-чи, ошна, нималар дейишди? Хўш? 
– Улар сени очдан ўлиб кетмадимикан деб роса ташвиш тортишяпти. Ўзлари озиб-тўзиб, 
гандираклаб туришибди-ю, бошқанинг қорнини ўйлаганига тан бер. Билдимки, ота-онанг сени 
жуда яхши кўраркан. 
– Буни қара-я. Раҳмат сенга! Кам бўлма! 
– Қарироқ энанг ҳам борми? 
– Ҳа, ҳа, энам бор. Қарилигиям тўғри. Хўш-хўш? 
– Шу кампиргаям кўп ачинишди. Агар Мешполвон тирик бўлса, уни тўйдираман деб, 
қаҳатчиликда ўзини ўтдан-чўққа ураётгандир, дейишди. 
– Бундан чиқди, энамниям соғинишибди. 
– Кўзларинг дадангникига ўхшаб кетаркан. 
– Ие, шунақа дегин? – деб қувонди Мешполвон, сўнг тутунсимон дўстининг пардай юмшоқ 
елкасидан қучиб, унга меҳрибон ишқаланди. – Раҳмат сенга, Ҳожихон. Кўнглимни анча 
тинчитдинг, энг кераклиси – дадажоним минан онажоним тирик экан, ярим армоним кетди. 
Уларни занжирдан бўшатсам, кейин менда армон қолмайди, ошна. 
Ҳожихонажина нигоҳини ошнасига қадаб, унинг ғамгин кўзларидан мана шу сўзларни 
ўқиди: 


Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling