Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/86
Sana30.04.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1410404
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   86
Bog'liq
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari

www.ziyouz.com кутубхонаси 
60
вақтда қадалди. Олдинги қатордагилардан бири ҳарбий интизомни йиғиштириб қўйиб, ўлжа 
сари югура бошлаган эдики, Наҳанг ўлпончи қатъий оҳангда: «Тегма! Еганга солиқ соламан!» – 
деб наъра тортди. Сўнг измидаги аскарларга юзланиб, икки жуфт танбеҳ айтган бўлди: 
Пошшоликнинг аскари 
Кўрган бўлар тарбият. 
Ерда ётган қандни деб 
Сафни ташламоқ уят, 
Сақланг тартиб-интизом. 
Сепкилшоҳнинг юртида 
Бир иш қилманг ўйламай. 
Ҳеч нимани еб бўлмас 
Солиғини тўламай, 
Сақланг тартиб-интизом. 
Бир гал ўлжа тегмаса, 
Қўрқманг, осмон узилмас, 
Қанд топиб еб юрсин деб 
Атай лашкар тузилмас, 
Сақланг тартиб-интизом. 
Аскарлар ўз бошлиғин 
Иззат-ҳурмат қилмасми? 
Мен туриб, сиз есангиз, 
Шармандалик бўлмасми? 
Сақланг тартиб-интизом. 
Саф олдидагиларнинг тили лабида пилдираб, орқадагилар «нима гап» дея қўш кўзи 
йилтираб, ҳаммаси жойида топтаниб қолди. 
Кўрганлар орқали кўрмаганларга қулоқма-қулоқ гап тарқалди: «Попукқанд ерда ётибди... 
Ерда текин қанд ётганмиш... Кармисан? Қанддан гапиришяпти!..» 
Наҳанг ўлпончи виқор билан бориб, аста эгилган эди, қанд сал нарига силжиди. Иккинчи 
ҳаракати ҳам шу тариқа зое кетгач, жаҳли чиқиб, ерга астойдил тиззалади, чигирткадек пит-пит 
сакраб, попукқандга олти-етти марта ташланиб кўрди. Ҳар гал қўли озгина етмасдан қолаверди. 
Охири хуноби ошиб: «Ширинлик тутиб келтирилсин!» – дея аскарларга буйруқ берди. 
Нафси жикиллаб турган қора папоқли аскарлар «ура-ура» билан попукқандни қувиб, Наҳанг 
ўлпончини ҳам бирга ювиб кетишди. Шу куйи орқадагилар олдиндагиларни олға чоптириб, 
«ҳай-ҳай»гаям қарамасдан ботқоққа яқинлашиб боришаверди. Олддагилар шалоплаб, 
ортдагилар ҳануз ҳалоплаб, навбати билан балчиққа ағанайверди. 
Гоҳ унинг, гоҳ бунинг елкасига чиқиб, аскарларни лойга тезроқ тиқиб, ботқоқдан қутулиб 
қолишга жон-жаҳди билан тиришиб кўрган Наҳанг ўлпончи, тугалай чўкиб бораётган чоғида 
ҳам нарироқдаги чўгалга илиниб турган попукқандга қараб, бир ютиниб қўйди. 
Пишаётган бўтқани эслатувчи ботқоқнинг «билқ-билқ»ига энди «биқир-биқир»лар 
жўрланиб, аталасимон сув янада кирланиб, юзасида пуфакчалар турланиб, қўрқоқ бақалар 
қирғоқда хўрланиб қолди. Баднафслик балоси Наҳанг ўлпончига қўшиб юзта аскарни ҳам 
бадбўйлик оламининг тубига етаклаб кетди. 
«Биқир-биқир» товушлар одатдаги «билқ-билқ»ларга айлангач, Райҳон қизиқ мабодо 
биронта душман четда жон сақлаб қолмадимикан деган хаёлда балчиқсув устидаги эгасиз қора 


Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling