Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari
www.ziyouz.com кутубхонаси
59 Қонхўрларни қалтиратгин, Жиқ-жиқ, Жиқ-жиқ! – Войдодласин галабоши, Ювилганча чала боши, Жиқ-жиқ, Жиқ-жиқ! – Ўтганини муҳрлаб ур, Керак жойга тўғрилаб ур, Жиқ-жиқ, Жиқ-жиқ! – Қочсин бари бувалашиб, Лунгисига чувалашиб, Жиқ-жиқ, Жиқ-жиқ! – Қўлдан тушган тоғораси Бўлсин қочиш ноғораси, Жиқ-жиқ, Жиқ-жиқ! Ғаламис пистак кампир бу маҳалда тўполонга қулоқ солиб, липпасидан ҳолва олиб, чала чайнаганини чала ютиб, каллакесарлардан хушхабар кутиб, ташқарида мамнун ўтирарди. Ҳаммомдан қочиб чиқаётганлар шошилишда уни бирин-кетин тепалаб ўтиб, арава эзган бақадек мажағини чиқаришди. * * * Вақт ярим кечадан оғган паллада Ҳожихонажина қасрдан янги гап топиб келди. Ҳаммомдаги шармандаларча мағлубиятни, айниқса, маккорларнинг пири ҳисобланган пистак кампирнинг аҳмоқона тарзда ҳалок бўлганини эшитгач, арбобларнинг ақли шошиб, Сепкилшоҳнинг ғазаби тошибди. Наҳанг ўлпончи пистак кампирга ачиниб: «Ҳе, аттанг, шундай зўр мутахассис ғўр кетибди», дея бош тебратганда, шоҳ: «Ўша бузғунчиларни икки марта қўлдан чиқардинг, энди ўзинг айбингни юв», деб бақирибди. Унга юзта аскар берадиган бўлибди. Наҳанг ўлпончи: «Бу камлик қилмасмикан?» – дея дудмалланган экан, Сепкилшоҳ: «Нима, тўртта иприндини тутишга уялмасдан ярим лашкаримни жўнатайми?» – деб айюҳаннос солибди. – Ҳаммомдаги бигизвозликни Чумаквой ўйлаб топувди, – деди Райҳон қизиқ. – Бу сафаргисини менга қўйиб беринглар, укавойлар. Ўчкорлар истеҳкоми билан қаср оралиғидаги йўлнинг бўйида эрта-ю кеч «билқ-билқ»лаб турадиган ботқоқкўл бор эди. Райҳон қизиқ кейинги куни қалбаки попукқандни йўлга ташлаб, «ширинтузоқ»қа боғланган ипни ушлаб, ботқоқнинг нариги четига чекиниб, қамишлар ортига бекиниб ётаверди. Бир маҳал шу томонга жадаллаб келаётган қора папоқли аскарлар сафи кўринди. Йўл қирғоғидаги попукқандга Наҳанг ўлпончи билан яна уч-тўрт аскарнинг нигоҳи бир |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling