Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari
Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) www.ziyouz.com кутубхонаси 1 Анвар Обиджон МЕШПОЛВОННИНГ ЖАНГЛАРИ Қисса ТОШКЕНТ ЧЎЛПОН НАШРИЁТИ 1994 Муҳаррир ҲАМЗА ИМОНБЕРДИЕВ Сепкилшоҳнинг аскарлари тинч қишлоқни талаб, кўпчиликни қул ва чўри сифатида ҳайдаб кетишади. Бандилар орасида Мешполвоннинг ярадор дадаси ва кўзлари кийикникидек чиройли онаси ҳам бор эди. Қунлардан бир куни Мешполвон ўқловни найза, қозонқопқоқни қалқон, даскаллани қилич қилиб, ота-онасини озод этиш учун чўлоқ хачирда жангга жўнайди... Севимли ёзувчингиз Анвар Обиджоннинг ўзбек халқ достонлари йўлида ёзилган ҳам қувноқ, ҳам мушоҳадаталаб қиссаси ана шу сафар саргузаштлари ҳақида. ЁЗУВЧИДАН: Ўзбекнинг доно бахшиларига шогирд тушиб, ушбу достонга қўл урдим. Мешполвон тўғрисида олтиариқликлар жуда кўп ҳангомалар айтиб юришади. Буларни эшитмабсиз, дунёга келмабсиз. Лекин, шунисиям борки, унинг ғаройиб кечинмаларини биров ундоқ таърифласа, бошқаси: «Йўқ, аслида бундоқ бўлган», дейди. Менимча, эртакчиларнинг ҳаммасиям ҳақ. Чунки, зиғирдеккина ҳақиқатдан туғилган қиссанамо бу чўпчак асрлар давомида оғиздан-оғизга ўтиб, кенг илдизлайверган, ҳар бир ота-она ўғил-қизига ўзидан қиттак қўшиб сўзлайверган. Аҳвол шундай бўлгандан кейин, энди борини ортиқча яширмай, йўғини лофлаб оширмай, сизларга ўртачасини ҳикоя қилиб берганим тузук. Айтишларига қараганда, ўша омадли Мешполвон келажакда ўз ишлари афсонага айланиб, номи тарихда қолишини ҳали билмаган чоғларидаёқ, ташқи қиёфаси билан бошқалардан яққол ажралиб тураркан: икки лунжи ноғора, бети офтобдан зоғора, жағида эшак тепкиси нақшлаган чандиқ, қорни нақ қирқ пудлик сандиқ, бурни мушукникидек пучуқ, елкаси баайни ҳурпайган чумчуқ, бўйни олдинга энкайган, қулоқлари динкайган, оёқ босиши иланг-биланг, боши Ёзёвон чўлидек яп-яланг, кўринишидан камгап-у анқов, аслида маҳмадана-ю мижғов, кўзлари бойқушникидек ола... хуллас, росаям қизиқ бола экан. Шу болапақирнинг ҳандалакдек бошига момагулдиракдек кўргилик ёғилиб, ўн икки ёшга тўлиб-тўлмай тирик етим бўлиб қолди. Йиртқич Сепкилшоҳнинг қора папоқ кийган аскарлари сел янглиғ босиб келиб, унинг болалик қувончларини беаёв ювиб ўтди. Хонадонлар талон, кулбалар вайрон, экинзорлар пайҳон бўлди. Тирик қолган жангчилар билан соғлом қиз- жувонларни занжирбанд этишиб, бирини қул, бирини чўри сифатида Қаҳратония деган узоқ ўлкага ҳайдаб кетишди. Уларнинг орасида Мешполвоннинг ярадор дадаси билан кўзлари кийикникидек чиройли онаси ҳам бор эди. Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling