Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/86
Sana30.04.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1410404
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86
Bog'liq
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari

www.ziyouz.com кутубхонаси 
4
қошига борди, унинг кийилганда чоки тепада турадиган, тагчармсиз шалпилдоқ ковушига 
суқланганича бир сўз деди: 
Сепкилшоҳнинг элатига қилай юриш, 
Бўлар энди дунёда энг катта уруш, 
Ноқулайдир ялангоёқ жангга кириш, 
Энажоним, калишингни бериб тургин. 
Токи чапя бутун экан – бошим омон, 
Пўстакдан ўқ ўтмас душман отса камон, 
Бир ургандинг, гурзидан ҳам ўқлов ёмон, 
Энажоним, калишингни бериб тургин. 
Қозонқопқоқ юрагимни асраб юрар, 
Сепкилшоҳинг кимлигимни энди кўрар, 
Ғалабага битта ковуш етмай турар, 
Энажоним, калишингни бериб тургин. 
Мешполвондан бундай қаҳрамонликни кутмаган энаси олдинига иккиланиб қолди. Кўсов 
билан савалаб, шаштидан туширмоқчи ҳам бўлди. Лекин, синчиклаб қараса, аҳди қаттиқ, кўзида 
аччиқ, лаблари пичирлаб, тишлари ғижирлаб турибди. Қайсарлиги қўзиганини сезиб, энди уни 
йўлдан қайтаролмаслигини фаҳмлаб, индамай ҳужрага кириб кетди. Бир зумдан кейин икки 
кўзи озиқ-овқатга тўлдирилган хуржунни зўрға кўтариб чиқиб, эгар қошига ўнгарди. Калишини 
ечиб бераётиб, панд-насиҳатлар билан неварасига оқ йўл тилади:
Йўлинг ойдин йўл бўлсин, 
Босган изинг мўл бўлсин, 
Янтоқ узсанг, гул бўлсин, 
Тиконлари тилмасин. 
Сўз қуйилар лабимдан, 
Мағиз чайна гапимдан, 
Нон тилама ҳар кимдан, 
Нафсинг бузуқ бўлмасин. 
Учраса ҳам ўтинчи, 
Салом бергин биринчи, 
Сени кўрган ҳар синчи 
Одобсиз деб билмасин. 
Тентак сўкса, дўқлама, 
Ёнғоқзорда ухлама, 
Алам ўтса, йиғлама, 
Бардошлилар ўлмасин. 
Ҳатто ҳолинг тангида 
Ғоз юр одам рангида, 
Йўл сўрама бангидан, 


Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
5
Сени сарсон қилмасин. 
Ювошга мушт дўлайма, 
Зўрни кўрсанг, гўлайма, 
Оч қолганда сулайма, 
Қизлар сендан кулмасин. 
Мешполвон ўзини хачирга жойлаб, энасининг гапини белига бойлаб, йўлга тушди. Йўллар 
эса кафтдаги ажинлардек чизиқ-чизиқ, ярми текис-у ярми бузуқ, бири чексиз-у бири узуқ эди. 
Болапақир оқсоқ жониворини ниқтаб, ҳар қайси гузарда бир тўхтаб, тепа келса ўрлаб, 
нишабликда ашулани туёқ овозига жўрлаб бораверди: 
Олма едим бақалоғидан, 
Гилос едим чақалоғидан, 
Анжир едим япалоғидан, 
Боғбон буванинг шапалоғидан... 
Шу куйи неча чойхона-дўкондан, Бағдод-у Қўқондан, чўл-у даштдан, Исфара-ю Аштдан 
зиён-заҳматсиз ўтди, мажруҳ хачирни Жиззах-у Шаҳрисабзга тик солдириб, яна неча маконни 
ортда қолдириб, Қизилқумга етди. Саҳрода бир ҳафта юрди ҳамки, на қўққайган дарахт 
кўринди, на сўппайган қудуқ. Гоҳ қаттиқ нон кемириб, гоҳ мешдан сув симириб
Сепкилшоҳнинг қасдида олдинга кетаверди. Сепкилшоҳ эса бу вақтда ҳашамдор қасрида 
бамайлихотир айш суриб ётар, ер юзининг назардан қолган қайсидир нуқтачасида ўзига қарши 
даҳшатли бир куч силжиганидан мутлақо бехабар эди. 
* * * 
Бир куни кечки пайт бўрон бошланиб, ер-у осмонни тўзон қоплади, Мешполвонни хачирига 
қўшиб ерга чаплади. Ҳайвон бошимдан садаға дея жиловни қўйвориб, хуржунни маҳкам 
қучоқлаганича пўстакка бурканиб ётаверди. Кўзи қумга, оғиз-бурни шўрттак тузга тўлди. 
Тонгга яқин бўрон тингач, энди саҳрони хурраги билан бесаранжом қилиб, лоҳас ухлаб қолди. 
Чошгоҳ маҳали уйғониб қараса, ҳатто қилт этган шабада йўқ, қуёш тиккага келиб, ерни 
кабобдек жазиллатиб турибди. Кал бошидан оққан тердан чапяда бир чўмич сув тўпланибди. 
Омон қолганим ростми-ёлғонми деб осмонга тупуриб кўрди. Лойқа туприги шап этиб 
пешанасига қайтиб тушган чоғда ич-ичидан қувониб кетди. 
Шундан кейин хачирини қидириб теваракка аланглади-ю, қўрқинчли манзарадан баданига 
қалтироқ кириб, юраги така-пука тепди. Кўмилиб ётган хачирнинг думи билан тумшуғигина 
қум юзасида аранг кўзга чалинар, тумшуқнинг устида иккита гурза илон бўйин 
тиккайтирганича бир маромда тебраниб «рақс тушаётганди». 
Мешполвон оёғини олти қилиб қочишниям, қумга санчилиб турган ўқловни олиб илонларга 
отишниям билмай, бирпас хўшшайиб қолди. Эс-ҳушини йиғволгандан сўнг: «Ке, мендан нима 
кетди, шу турқи совуқларгаям бир хушомад қипкўрай-чи», деб сўзга оғиз жуфтлади: 
Илон тушга кирса – бойлик, 
Вой, мунчаям сиз чиройлик, 
Яшанг, илон афандилар! 
Мен ва хачир ўртоқ бўлиб, 


Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling