Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari
www.ziyouz.com кутубхонаси
96 Нос чекишга берилган, Кампирига керилган, Салом-салом, келин салом, Қайнатасига бир салом. Сирини тўйда очайин, Қозон-товоққа хўжайин, Салом-салом, яна салом, Қайнанасига бир салом. Атрофдагилар ҳам қондошларнинг йўқлигини билдирмай, бири «э, қуллуғ-е», бошқаси «бой бўлсин келин», деб туришди. Болалар эса ҳар бир келинсаломдан кейин Чумаквой раҳбарлигида «ҳа-ҳейй», дея қийқириқ кўтаришарди... Қиммат рўмол ўраган, Сақични қарзга сўраган, Салом-салом, келин салом, Қайинсингилларга салом. Иккала кўзи гўлайган, Чумчуққа пичоқ дўлайган, Салом-салом, яна салом, Қайноғасига бир салом. – Майли, ҳозирча ўзим қайноға бўптурай, – дея илжайиб қичқирди Райҳон қизиқ. – Поччам пичоқни чўзиб қўйсин 22 . Ўсмани чаплаб суришган, Тилини қайраб туришган, Салом-салом, келин салом, Овсинларига бир салом. Куёвга қўшилиб довдирар, Қизларга кўзи жовдирар, Салом-салом, яна салом, Куёвнавкарларга салом. Жойни тепадан талашган, Оштовоқни ялашган, Салом-салом, келин салом, Меҳмонларга бир салом. Кавакка қанд-қурс бекитган, Эртакни эринмай эшитган, Салом-салом, яна салом, Болачоқларга кў-ў-п салом... 22 Одатга кўра куёв қайноғаларига пичоқ совға қилади. Айтишларича, қайноға мабодо куёвга эскидан қасддор бўлса, уни ўзи берган пичоқда ўлдиролмас эмиш. Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) www.ziyouz.com кутубхонаси 97 * * * – Хўп, айт-чи, Хитой қаёқда? – Кунчиқарда, Олтиариқ тарафда. – Бе, чалкаштирвординг. – Нега чалкаштирарканман? Ишонмасанг, ана, харитадан қараб кўр... Оббо, жажжи китобхонларим-ей! Оббо, шумтакалар-ей! Жуда сезгирсиз-да. Гапим охир- оқибат ҳозирги кунга, замонавий мактабдаги синфдошлар суҳбатига бориб тақалганини дарров билиб олганингизни қаранг. Лекин, кулманг, бу суҳбатни ичимдан тўқиганим йўқ. Айтишларича, самарқандлик болалар, ҳақиқатан ҳам, Хитой ер юзининг қай томонида жойлашганини Олтиариқ орқали осонгина чамалаб олишаверар экан. Буям бўлса, Мешполвоннинг довруғи зўрлигидан, кўпга суюклигидан. Кошки, эртами-кеч биронтамизга шунақа бахт насиб этса. Келинг энди, гурунгимиз тугамай туриб, Мешполвоннинг энг севимли қўшиғини биргалашиб хиргойи қилайлик: Олма едим бақалоғидан, Гилос едим чақалоғидан, Анжир едим япалоғидан, Боғбон буванинг шапалоғидан... Э, раҳмат! Кам бўлманглар! Қачонки бу ашулани ўзингизча куйлай бошласангиз, Мешполвонга қўшиб эртакчи акангизниям бир эслаб қўйинг... 1987–1988-йиллар, Тошкент Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling