Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari
www.ziyouz.com кутубхонаси
89 тайёр қилдик», дебди. Мутал-майнавозга бутун оғирлигини солиб олган Ҳожихонажина саҳрогача ялло қилиб боргач, бир сакраб унинг бўйнидан тушибди-ю, одатига кўра қуюнга айланибди. Бой бўлса: «О, тилложонларим! Қаёққа қочяпсизлар, аканг айлангурлар?» – деб бақирганича уни қувишга тушибди... Ҳа, Мутал-майнавоз бойлик, айш-у ишрат, дабдабани деб ҳамма азиз нарсасини қурбон қилди: Сепкилшоҳга қарши чиққан икки укасини тутиб бериб, уларнинг мол-мулкини ўзиникига қўшиб олди, келин-у жиянларининг нафрат ва қарғишига учради; қайнатаси исёнчилар тарафида бўлгани учун хотинини болалари билан бирга ҳайдади; дўстларини, юртдошларини бирма-бир сотди, оламда бойлигидан бўлак қадрдони қолмади. Энди эса унинг бир қоп кўринмас олтини – дунёдаги ягона илинжи қуюнга айланиб, саҳрода қочиб бормоқда. Мутал-майнавоз ҳали узоқ яшайди, сочлари қордек оқариб, юзлари изтиробдан кўкариб кетади, раҳмдил одамлар тутган озиқни жимгина кавшаб, дунёни кезаверади. Кўзлари аланг- жаланг боқиб, кундузи ҳам чироқ ёқиб, бир қоп олтинини ахтаради, қуюн кўринди дегунча: «О, тилложонларим! Тўхтанглар!» – дея уни қувалашга киришади. Бутун умри қуюнни излаш, қуюнларни сизлаш билан ўтади... Мешполвоннинг бири-биридан қувноқ дўстлари чақчақлашганича йўлда давом этишибди, ҳатто дашт-у чўлларниям кулдириб ўтишибди, охири Мингподага етишибди. Чорраҳадаги гадой оловранг булутларга тикилганича ҳалиям ўша жойида ўтирганмиш. Фақат энди аввалгидай ғалати-ғалати гапларини гапирмас, гапирай деса тили, овқат еяй деса жиғилдони йўқ эмиш. Бурнини ҳам кимдир кесиб олганмиш. Буларнинг эвазига ташлаб кетилган бир уюм кўз, қулоқ, мия, юрак кабилар унинг олдида қаланиб ётган эмиш... Биров қитиқлаётгандек туюлиб, Мешполвон уйғониб кетди. Қараса, эгизак илонлар унинг дўнгалак қорнига чиқиб олишиб, чалаўлик бир чигирткани талашганича жиққамушт бўлишяпти. Мешполвон: «Бу қанақаси, илон афандилар? Жиғилдоннинг гапига кириб, ака- укачиликниям йиғиштириб қўйибсизлар-да», деб бошларига биттадан шапиллатиб ургач, чигирткани иккаласига тенг тақсимлаб берди. «Жумбоқни қаранг, – деб ўйлади у. – Булардан қайси бири Чика-ю, қайси бири Пука? Умуман, илонлар боласини қандай таниб оларкин?» Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling