Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari
www.ziyouz.com кутубхонаси
86 Ёв чиритган ўтлоқ учун, Ёв қуритган булоқ учун, Ёв иритган тупроқ учун Кичик жонинг керакмиди? Қонлар томган чўллар учун, Қайирилган қўллар учун, Тўсиқ тушган йўллар учун Кичик жонинг керакмиди? Хазон бўлган боғлар учун, Қўпорилган тоғлар учун, Юрак-бағри доғлар учун Кичик жонинг керакмиди? Синдирилган рубоб учун, Куйдирилган китоб учун, Зиндондаги хитоб учун Кичик жонинг керакмиди? Сўлиб битган гулшан учун, Оёқдаги кишан учун, Топталган ор-у шаън учун Кичик жонинг керакмиди? Синган қилич занги учун, Мақбаралар ранги учун, Орзу-армон жанги учун, Кичик жонинг керакмиди? Мозордаги сўқмоқ учун, Зулматдаги чақмоқ учун, Ёлғонларни ёқмоқ учун Кичик жонинг керакмиди? Лойқаланган дарё учун, Тузга тўлган саҳро учун, Таҳқирланган дунё учун Кичик жонинг керакмиди? Онанинг оқ сочи учун, Отанинг хор кучи учун, Гўдакларнинг ўчи учун Кичик жонинг керакмиди? Яхшиларга шафқат учун, Ёмонларга нафрат учун, Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) www.ziyouz.com кутубхонаси 87 Авлодларга ибрат учун Кичик жонинг керакмиди? Ҳамма донг қотиб турган бу сонияда Мешполвон лабини сезилар-сезилмас қимирлатиб қўйиб, хиёл кўзини очди. – Ўғлим! Болажоним! Тирикмисан? – деб нидо қилди дадаси. Мешполвон жавоб беришдан олдин бор кучини тўплаб, осмонга тупурди. Туприги бетига қайтиб тушгач, тириклигига ишончи ҳосил бўлиб, бемажол шивирлади: – Дада... дадажоним... – Кўзингни каттароқ оч, ўғлим! – Қўрқманг... ўлмайман... Шундай деди-ю, яна киприклари юмилди. Дадаси: «Ўлмайсан, ўғилгинам, ўлмайсан. Сендақалар минг йилдаям ўлмайди», дея уни қаттиқроқ бағрига босди, совуқ пешанасидан ўпди, кўзларидан дувиллаб ёш қуйила бошлади. Атрофдаги одамлар ҳануз жим эди. Қаердандир етиб келган митти қуюн эса, бир-бирининг пинжига кирганича миқ этмай турган ота-бола теграсида тинимсиз айланиб, она қушдек безовта чарх ураверди. * * * Қаҳратония ёвуз ҳукмдор зулмидан халос этилгач, Сепкилшоҳ тарафдорлари учун мотам, озодликка чиққан қуллар учун бир ҳафталик байрам бошланди. Одамлар ўша давр таомилига кўра: «Зоти тож-тахтни кўрган йигитсан, энди бизга бош бўл, Гўрўғли бобога ўзимиз элчи юбориб, сени тилаб оламиз», дейишиб, Ошиқболани шу ўлкага пошшо қилиб сайлашди. Райҳон қизиқ унга вазир, Қизқўрғондаги жангда мардлик кўрсатган соқчилар сардори лашкарбоши, Чумаквой хазинабон бўлди. Ота-онаси ва табиб қиз қаровига топширилиб, қасрдаги хоналардан бирида даволаниб ётган Мешполвон бу юртда қолишга кўнмади. Атрофини ўраб ўтирган вафодор шерикларига бир-бир тикилиб чиқиб: «Йўқ, мен Олтиариқсиз туролмайман, Олтиариқ ҳам менсиз ҳувиллаб қолади», деди инқиллаб. Сўнг токчадаги эгизак илонларга овқат тутаётган хўппа семиз табиб қиз томонга қиялаб қўйгач, дадасига боқиб беҳол сўз қотди: – Ачахон етим экан, униям олиб кетамиз. Тўғрими, дада? – Бўлмаса-чи, ўғлим. Ачахон энди бизникига бориб яшайди. – Раҳмат, дада. Кам бўлманг... Мешполвон шу кеча қотиб ухлаб, кундузи дилига тугиб қўйган ўйларига мос туш кўриб чиқди. Ошиқбола, Райҳон қизиқ, Чумаквойлар Мешполвонникида меҳмон бўлиб келиш учун тўғри Олтиариққа қараб йўл олишибди. Ёнларида Ҳожихонажина ҳам қуюнга айланганича пилдираб бораётганмиш. Мешполвоннинг оғзидан ҳануз ўша хиргойиси узилмасмиш: Олма едим бақалоғидан, Гилос едим чақалоғидан, Анжир едим япалоғидан, Боғбон буванинг шапалоғидан... Кўп йўл юришиб, бир куни тунда Мутал-майнавознинг чорбоғига етиб боришибди. Дарвозани тақиллатишса, «ўзим тиламчидан баттар камбағал одамман, сизларни меҳмон қилолмайман, аканг айлангурлар», деб уларни ичкарига киритмабди. Сепкилшоҳ енгилгандан |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling