Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari
www.ziyouz.com кутубхонаси
83 Ҳамманинг кўзи осмонга қадалган паллада Ҳожихонажина лашкарбошининг қизил шалварини пуфакдек шиширганича Қизқўрғондан узоқлаштириб олиб қоча бошлади. Аскарлар беихтиёр унинг кетидан эргашиб, ёппасига чекинишга тушишди. – Қайт, молфаҳмлар! Буёқда пишириб қўйибдими? – дея Сепкилшоҳ отда келиб уларнинг йўлини тўсди. Қора папоқли аскарлар: «Бизда нима айб? Тартибга кўра, лашкарбошининг орқасидан кетяпмиз», деб жавоб қилишди. – Лашкарбошингиз ҳаддан ошяпти, ҳазратим, – дея Сепкилшоҳга димоғида шипшитди нозирлардан бири. – Қуртга тўйган қизилиштондек тепангизда безрайиб айланишини қаранг, – деди иккинчиси. Вазирнинг гапи янада кескинроқ чиқди: – Юзингизга оёқ қўйиб иккинчи марта учган экан, энди бу қасамхўр тиригича ерга тушмайди. Сепкилшоҳнинг ғазабдан пешанасида қоши айланиб, кўзлари ғилайланиб, лаби тақа, лунжи бақа бўлганича, ҳавога лайлакланиб қўл чўзди: – Амр-у фармон қиламиз! Ғурракпадар лашкарбоши мазкур сониядан иборат хомаки нишон ҳисоблансин. Уни уриб, оёғимиз тагига туширганга янги қумғон бергаймиз. Шу топдаёқ юзлаб камон осмонга қаратилиб, қора папоқли аскарлар ўз лашкарбошисини бир зумда типратиконга айлантиришди. Нарвончи-ю камончилар сал ўзларига келиб олгунларича, Сепкилшоҳ палаҳмонларни ишга солди. – Ташвишланманглар, чиябўриларим, – деб аскарларининг юрагига ўт ташлашга уринди у. – Ҳозир қўрғон деворини бузиб бераман. Ичкарига сайилдагидек бемалол кириб борасизлар. – Сепкилшоҳ ҳазратларига қуллуқ қилинглар, – дея аскарларга юзланди биринчи нозир. – Сизларга енгил бўлсин деб, қимматбаҳо палаҳмонларни қурдириб қўйдилар. – Пошшомизда тиллолар кўп, – деди иккинчи нозир. – Мардонавор ўлганларни жаннатга киритворишгаям бемалол кучлари етади. Вазир ҳам ўз навбатида: «Омадингизни синаб кўринг! Иши юришганлар бугуноқ жаннатга жўнаши мумкин», деб аскарларга табрик-тавалло билан мурожаат қилди. ...Сандиқдек-сандиқдек ҳарсанг тошлар гувиллаганича учиб келиб, қўрғон деворларига шикаст етказа бошлади. Ҳаммаёқни тўзон қоплаб, қай бири палаҳмонтош кўтарган чанг-у, қай бири қуюн эканини ажратиб бўлмай қолди. Нариги четга келиб теккан тош қўрғоннинг бу чеккасигача ларзанглатиб юборар, девор ҳадемай нозик шишадек чилпарчин бўлиши ҳеч гап эмасди. Палаҳмонтошлардан бири деворнинг тепа қисмига урилиб майдаланган чоғда, муштдек бўлаги Мешполвоннинг бошига бориб тегди, чапя сопол тангачаларга айланиб, чор атрофга сочилди. Қўмондон шовуллаб қон отилаётган пешанасини чангаллаб, шалоп этиб ерга йиқилди. – Эҳ-ҳай, жўролар! – дея томоғи йиртилгудай бўлиб қичқирди Чумаквой. – Мешпалвонимизни ўлдириб қўйдилар! Тошлар ёғилаётганини ҳам бирдан унутиб, ҳамма ўша ёққа қаради. Пича донг қотиб туришгач, ярага рўмолча босаётган Чумаквойнинг ёнига Ошиқбола билан Райҳон қизиқ келиб қўшилди. Улар қўмондонни девор орқасидаги зинапоядан кўтариб тушишиб, мустаҳкам тошҳужра панасида ғуж бўлиб ўтирган қизларнинг олдига олиб боришди. Мешполвоннинг ранги пахтадек оқариб, оёқ-қўллари шалвираб, бадани буткул совиб кетган, ундан тирикликнинг бирон-бир аломатини топиб бўлмасди. – Ота-онасини кўролмасдан кетди шўрлик, – деб намланган кипригини артди Райҳон қизиқ. Чумаквойнинг эса кўзидан ёш дарё бўлиб қуйилаётган эди. У, муштини ҳавода ўйнатиб: «Қора папоқли ана шу сакваччалар кунини кўради ҳали!» – деганича тиш қайради. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling