Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/86
Sana30.04.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1410404
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   86
Bog'liq
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari

www.ziyouz.com кутубхонаси 
80
мудофаачилар устига ёпирилиши, бу орада бир қисми қўрғон дарвозасини очиб юбориши лозим 
эди. Дарвоза ортида кутиб турганлар ичкарига босиб киргандан кейин ғалаёнчиларнинг асир 
тушишдан бошқа иложи қолмасди. Уйқусираб туриб, бундай жипс қуршовни ёришга уриниш 
ўлимга бориш деган гап эди. 
Чакалакзордаги қора папоқлилар лаҳимга кира бошлагани ҳақида соқчи ажиналардан бири 
хабар келтиргач, Ҳожихонажина дарҳол тўрттала ўчкорни уйғотди. Улар пана жойларга писиб 
олишиб, чигирткалар ялласига қулоқ солишиб, тек ётишаверди. 
Ниҳоят, шарпа эшитилиб, лаҳимдан қоп-қора папоқ, папоқ остидан икки жуфт кўз-қулоқ, ё 
бурун ё носқовоқ, мўйловга кўмилган оғиз, ҳиқилдоғ-у бўғиз балқиб, чалафаҳм бир калла 
атрофга олазарак жаланглади. Сўнг қўрқмай чиқаверинглар дегандек пастдагиларга имо қилди. 
Ошхонанинг орқасидаги майдонча зум ўтмай аскарга тўлиб кетди. 
Ҳаммаси йиғилиб бўлгандан кейин, ярми ётоқхона томон, ярми дарвоза сари юришга 
чоғланган ҳам эдики, Ҳожихонажинанинг арслон қиёфасига кириб олган гала-гала шериклари 
уларни тўрт тарафдан ўраб, кўзлари бир ботмондан гўшт сўраб, ириллаганича яқин 
келишаверди. Аскарлар чумчуқ бўлиб туғилмаганидан минг афсусланиб, тарашадек қотиб 
қолишди. 
– Қимирлаганинг арслонга ем бўласан! – деб ҳайқирди Ошиқбола. – Қани, ҳамманг 
дарвозага қараб юр-чи. 
Қора папоқлилар беданасимон питирлашиб, паст овозда ғудирлашиб, оёқлари чалишиб, бир-
биридан юрак қарз олишиб, дарвоза ёққа одимлашди. Чумаквой Райҳон қизиққа юзланиб: «Вой 
аҳмоқлар! Буни кўрингки, тутунга ўхшаган арслонлардан қўрқишади», даб бандиларни 
эрмаклади. 
Қора папоқлилар қўшқанот дарвозали баланд равотнинг олдига ҳайдаб келтирилгач, 
Ошиқбола уларга қараб деди: 
– Бизга асирларнинг кераги йўқ. Ҳозир дарвозани очиб, ҳаммангизни қўйворамиз. Аммо, шу 
шарт биланки, энг орқада қолган беш киши тутиб олиниб, арслонларга берилади. 
Бу гапдан кейин номи банди бўлса олдинги қаторга ўтишга ошиқиб, сафда жанжал 
бошланди: 
– Ҳей, лайча, қаёққа суқуляпсан? Бўйингга қараб қаторда тур. 
– Бу ерда бўй-мўй деган нарса кетмайди. Қоч деяпман, бўлмаса қўлингни тишлаб оламан. 
– Ие, энди буниси келяпти-ку. Йўқол жойингга! Нима, жон битта сенга керакми? 
– Ке, ошнажон, мениям ўткизвор. Майли, манави пулни олгин. 
– Пулни нима қиламан? Пули кўпни арслон емай қўярканми? 
Мешполвон бу вақтда равот тепасидаги супага гердайганича чиқиб бориб, биқинига қўл 
тиради. Қизқўрғон ташқарисида ҳаккадек ҳушёр турган қора папоқлилар тун қуюқ бўлгани 
учун уни яхши илғай олмай, юқорига синчиклаб тикилишди. 
– Баттолларнинг ярми буёқда экан-ку, – дея равот супасини титратиб қичқирди Мешполвон. 
– Битта қўймасдан қириб ташлансин! Олға, аскарларим! Ҳаюв-в!!! 
У шундай деб бақирган заҳоти, ичкаридагилар дарвозани очиб юборишди. Арслон 
чангалидан қочаётганлар қий-чув билан отилиб чиқиб, ташқаридаги шерикларининг устига 
ёпирилишди. 
Қўрғон ташқарисидаги қора папоқлилар бир лаҳза эсанкираб туришди – душманда шунча 
аскар бор деб ўйлашмаган эди. «Душман» ана-манага қарамай яқинлашиб келавергач, апил-
тапил қилич суғуриб, ниҳоят жангга ташланишди. 
Зимистонда қий-пичоқ бошланди. Қиличларнинг жаранги-ю қалқонларнинг даранги 
ярадорлар оҳ-воҳига қўшилиб, ер-у кўкни ваҳима қоплади. Икки тараф бетўхтов олишиб, 
ёнидагининг исмини сўрамай солишиб, бир-бирининг қонини ялашиб, итдек талашиб, 
эрталабгача ёқалашишди. Тонг ёриша бошлаганда мундоқ қарашса, омон қолган беш-ўн киши 


Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling