Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/86
Sana30.04.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1410404
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   86
Bog'liq
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari

www.ziyouz.com кутубхонаси 
77
– Ие, учишни биларкансиз-да? – деб сўради Ойтумор. 
Мешполвоннинг кўзи ғилдираб дўриллади: 
– Қанақа учиш? 
– Бургутни қувиб чиқдим деяпсиз-ку. 
– Ҳа, уми? Тўғри, ўшанда учганман! 
– Тез-тез учиб турасизми? 
– Йўқ. Камдан-кам учаман. Асосан ерда юраман. 
– Ҳой, Ойтумор, ҳадеб гапни бўлавермагин, кейин нима бўлганини эшитайлик, – дея 
дугонасини тергашди қизлар. 
– Кейин бургут иккаламиз гупира-гуп ерга ағанадик, – деб мардона қиёфада сўзини давом 
эттирди Мешполвон, – унинг ярим патини юлиб бўлган вақтимда, потирлаб қўлимдан чиқиб 
кетди. Шу заҳоти эшакка айланиб, шартта орқасини ўгирди. Ҳаммага маълумки, оламдаги энг 
хавфли ҳайвон – одамга тескари турган эшак. У бир шаталоқ отиб, жағимга тепди. Жағимдаги 
манави чандиқни кўряпсизларми, қизлар? Тирик қолганимга қойилмисиз? 
– Ҳартугур, ўлмасангиз ҳам, ҳушдан кетгандирсиз? 
– Йўқ, қизлар, калламга ўз вақтида тўғри топшириқ бериб, ҳушимни кеткизмадим. 
Белимдаги чилвирни олдим-у, учини сиртмоқ қилиб, бир отишда эшакнинг олдинги оёғини 
орқадагисига чирмадим. Бўйнига тош осиб қўйганимдан кейин қилт этолмай қолди. «Бугундан 
бошлаб қулингман, аскарларимниям сенга бердим, мени қўйвор», деб эланишга тушди. 
– Шерикларингиз ёнингиздамиди? 
– Ёнимда десам ҳам бўлаверади. Ҳарқалай, узоққа кетишмаган экан. Қарасам, Ошиқбола 
минан Райҳон тоғангиз теракнинг учида ўтиришибди. Уёқ-буёққа овоз қилганимдан кейин, 
Чумаквой юмронқозиқнинг инидан эмаклаб чиқди... 
Даврага олдинига Ошиқбола, сал ўтгач, Чумаквой билан Райҳон қизиқ келиб қўшилди-ю, 
Мешполвоннинг саргузаштларига бағишланган гурунгдан файз кетди. Қўмондон бирдан 
жиддийлашиб, «энди ғиди-бидисиз овқатланиб олайлик», деб фармон қилди... 
Э, боласи тушмагурлар-а! Зап ғалати китобхонларга учрадим-да. Боя айтувдим-ку менга 
халақит бермай туринглар деб. Яна ўша аҳвол – мана энди: «Мешполвон олижаноб мақсад 
билан йўлга чиққан бўлса-ю, овқатхўрлигиям майли, лекин намунча ёлғонни кўп гапиради?» – 
деб сўраяпсиз. 
Инсоф билан айтганда, очофатлик ҳам, тўқиб сўзлаш ҳам бўлмағур нарса. Айниқса, ёлғонни 
ҳамма ёмон кўради. Аммо, алдоқчиликнинг атрофдагилар учун хатарлиси бор, хатарсизи бор
баъзилари зарарли, баъзилари безарар. Шу нуқтайи назардан қараганда, Мешполвондан ортиқча 
ўпкалашимизнинг ҳожати йўқ деб ўйлайман. Қолаверса, ўзингиз юқорида айтганингиздек, 
унинг мақсади эзгу, юраги тоза. Айнан мана шу икки нарса Мешполвоннинг истарасини 
менгаям, сизгаям иссиқ кўрсатиб, камчиликларини хаспўшлаб турган бўлса, ажабмас... 
* * * 
Ҳожихонажина Сепкилшоҳ қасридан анча кеч қайтиб, кўрган-эшитганларини 
даврадагиларга кула-кула ҳикоя қилиб берди. 
Унинг айтишига қараганда, эртанги жанг режаси уёқда қолиб, Сепкилшоҳ ва арбоблар 
лашкарбошини роса қисувга олишибди. 
- Аскарларнинг кўзини лўқ қилиб, варракда қочганинг нимаси? – дея дарғазаб сўрабди 
Сепкилшоҳ.
– Нега қочарканман? Қочганим йўқ! 
– Аха! Демак, шунчаки ялло қилиб учгансан. Бундан чиқдики, салтанатимизга азалдан 
душмансан, аскарларни атайлаб йўлдан ургансан. 


Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling