Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari
www.ziyouz.com кутубхонаси
73 Пок тутмасанг лабзингни, Очлик қийнаб нафсингни, Қуён есин сабзингни, Шундай хавфли қасам ич! Бир кун тонсанг бу гапдан, Доим уйғонгин чапдан, Домланг урсин мактабда, Шундай хавфли қасам ич! Онтга амал қилмасанг, Эркакликни билмасанг, Чаён чақсин, ўлмасанг, Шундай хавфли қасам ич! Соқчибоши нон дастасини қўли титраганича тутамлаб, уч марта пешанаси билан лабига босди, «даҳшатли Мешполвонга хиёнат қилсам, мени нон урсин, кўр бўлай», деди. Очлиги кўзидан сезилиб турган соқчибоши қасамни тугатган заҳоти Мешполвон нонларни ундан юлиб олди, шолчалар ичидаги бошқа бандиларга ишора қилиб: «Буларгаям ишонса бўладими?» – деб сўради. – Мен борман, қилт этишмайди, – дея гапни чўрт кесди соқчибоши. – Биронтаси алдайдиган бўлса, очиқ гап шуки, камида мохов бўлади, – деб огоҳлантирди Мешполвон. Шолчалар ичидан энди, «ум-м, ғум-м», деган қасамёдлар эшитилди. Мешполвон бешала нонни йўл-йўлакай кавшаб, шериклари ва фидойи соқчилар билан қўрғон деворига чиқиб борди. Камонларининг ўқи тугагани боис пастда беиш уймаланиб юрган қора папоқли аскарлар, уларга ёрдам бериш учун нарвон кўтариб келаётган кўмакчилар галаси кўринди. Нарвонлар деворга тиралгач, қора папоқли аскарлар бир-бирининг кетини чўқиб, қумурсқалардек шеригини олдинга нуқиб, юқорига кўтарила бошлашди. Мешполвонга аскарликка ўтган соқчилар ғўдаша-ғўдаша йигитлар эди, улар йигирма-ўттиз киши тирмашиб турган нарвонни найза билан бир итаришдаёқ, ағанатиб юборишаверди. Аммо, душман аскарларининг чек-адоғи, нарвонларнинг сон-саноғи йўқ эди. Биттани йиқитишса, иккитаси бош кўтариб чиқарди. Жанг қизигандан қизиб кетди. Мудофаачилар чарчай бошлаган паллада, қизлар ҳам «тўхта-тўхта»га қарамай девор устига чиқиб келишиб, ҳар хил идишлардаги қайноқ сувларни душман устидан сочишга тутинишди. Соқчилардан бири ярадор бўлганидан фойдаланган иккита қора папоқли аскар қўрғон деворига эндигина оёқ қўйган маҳалда киртоғора кўтарган қизга дучор бўлишди. Қиз тўсатдан тоғорани селпиб, уларнинг афтига қайноқ сув сепди, аскарларнинг кийимидан оппоқ буғ кўтарилди, додлаганича ўзларини девордан ташлашди. – Баракалла, сингилгинам! – деб қичқирди буни кузатиб турган Мешполвон. Сўнг қизларнинг теварагида ўралашиб, уларга далда бера кетди. – Қўрқманглар, қизлар, мен шу ердаман. Сизларга тирноғини теккизганни мижиғлаб қўяман, менга яқинроқ туриб уришинглар... Бу орада Ойтумор учта дугонаси билан зайтун ёғи доғ қилинган далақозон 19 ни кўтариб келишди. Ҳали тутуни босилмаган ёғнинг ярмини нарвондан чиқаётганлар бошидан, қолганини 19 Далақозон – дошқозондан кичик, уйқозондан каттароқ. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling