Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/86
Sana30.04.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1410404
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   86
Bog'liq
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari

www.ziyouz.com кутубхонаси 
75
осаман!» – деб жангчиларни Қизқўрғон сари бошлашга уринди. Бироқ, атрофига олтмиш-етмиш 
киши йиғилиб-йиғилмай, у ҳам қуюннинг қўлига тушди. Ҳожихонажина гув-гувлаб кулиб, уни 
отидан ошқовоқдек юлиб, ўзини ҳавода чирпиратиб, гулдор чакмонини байроқдек ҳилпиратиб, 
орқага сургилаб кетди. 
– Бизни ташлаб қаёққа кетяпсиз, хўжайин? – деб қичқирди кимдир. 
Шундан кейин теваракни шовқин-сурон қоплади: 
– Лашкарбошимиз учиб юрибди, ҳаҳов! 
– Қасрга қараб қочяпти хумпар! 
– Катталар шунақа, доим ўзини ўйлайди. 
– Бизга от етишмайди, хўжайинларга ҳатто варрак топилади. 
– Ҳов, мижғовлар! Бош омонлигида қочвор энди! 
Сепкилшоҳнинг яна омади кетди. Қанчадан-қанча ўлкани бўрондек пайпаслаб ўтган талончи 
лашкари бир ҳовуч иприндига бас келолмай, унинг кўзи олдида тум-тарақай бўлиб қоча 
бошлади. 
* * * 
Бу кунги ютуқ Мешполвоннинг қўмондонлик шуҳратини ўн чандон ошириб юборди. Жанг 
тугаган заҳотиёқ қизлар уни ўраб олишиб, жовур-жувур қилганларича, ғалаба билан қутлай 
кетишди. 
– Бўлди энди, қизлар, мени хижолат қилманглар, – дея одатига кўра камтарона мақтанишни 
бошлади у. – Мен каллани ишлатиб, тўғри буйруқ бериб турдим, холос. Кўпроқ оғирлик 
аскарларимга тушди. Уларгаям раҳмат-паҳмат деб қўйинглар, бечоралар сал хурсанд бўлишсин, 
эртагаям яхшироқ жанг қилишсин. 
Шериклари кийим-бошини, чўзма-тошини тартибга келтириб, ювиниб-тараниб, ўзига 
қараниб олгунича Мешполвон анча маҳал тилини вақиллатиб, қизларни лақиллатиб ўтирди. 
– Жуда қизиқ бўлди-ку, – деб осмонга диққат билан тикилди у. – Қора папоқлилардан 
учтасини тепага отворган эдим. Иккитаси қайтиб тушди-ю, биттасидан ҳалиям дарак йўқ. 
Булутга илиниб қолдимикан? 
– Ошиқболаям зўр уришди, – деди қизлардан бирови. – Бунақа қиличвоз дунёда битта, 
тўғрими? 
– Тўғри! – деб керилди Мешполвон. – Бунақаси иккита бўлиши мумкинмас. Чунки, 
Ошиқболадан бошқа шогирд чиқармаганман. 
Бу гапдан кейин унга устма-уст савол ёғилаверди. 
– Вой, ҳали устози сизмисиз? 
– Бўлмасам-чи, ие! Гўрўғли бобо уни тўғри Олтиариққа бошлаб бориб, шу болапақирни 
менга одам қилиб берасан, Мешполвон, деди. Аввалига кўнмадим. Бунга сабаб шуки, малла 
жодугарни юз кунлик олишувда енгиб келиб, жуда чарчаб турувдим. Шунда Гўрўғли бобо «ер 
юзида бор-йўғи иккита паҳлавон қолган бўлсаг-у, бир-биримизга меҳр-оқибат шуми», деб зарда 
қилди. Қарасам, қирқта йигити минан дунёни оладиган зот мендан хафа бўлиб кетадиган. 
Ноилож розилик бердим. 
– Шунақа уста бўлсангиз, нега ўзингизда қилич йўқ? 
– Қилич аскарларга берилади. Қўмондоннинг қуроли – ўқлов. 
– Аскарларингиз бунчаям оз? 
– Кам бўлишсаям, бари ўзимга ўхшаган устамон, ҳаммасини пишиқ қилиб чиқарганман. 
Масалан, Райҳон тоғаларингга чўзма отишни роса уч йил ўргатдим. Ўзи бир ландавур киши 
эди, карвонсаройнинг дарвозасини саккиз қадамдан зўрга урарди. Бир йилдан кейин тошни 
одамга теккизадиган бўлди, иккинчи йили калладан мўлжал олишни ўргатдим, учинчи йили 


Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling