Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari
www.ziyouz.com кутубхонаси
70 Шўрва ичдим ўн тўрт коса, Энди нафсим ўртаб роса, Шу қулоқни егим келди. Ширмон турса сават-сават, Уравердим қават-қават, Мана, охир етиб навбат, Шу қулоқни егим келди. Тўрт юзта хом тухум ютдим, Дошқозондан палов кутдим, Барининг баҳридан ўтдим, Шу қулоқни егим келди. Эллик пақир ичдим айрон, Бутун қўйни қилдим вайрон, Бир кўрдим-у бўлдим ҳайрон, Шу қулоқни егим келди. Қуриб кетсин печак қанди, Жонга тегди кўкатманти, Чўзинг энди бўлиб танти, Шу қулоқни егим келди. Бу гапдан кейин нозирнинг кўзлари қинидан чиққудек бўлиб: «Э, ҳазилингни қўйсанг-чи, ўзи юрагим касал, бирон кор-ҳол бўлса, товонимни тўлаб юрмагин», деб қарши жавоб қилди: Биламан сен филтомоқни, Ейсан аввал бир қулоқни, Сўрайсан сўнг қўл-оёқни, Ҳазил қилма, юрак чатоқ. Текинга еб шунча овқат, Топмадингми зарра роҳат? Менга етказма жароҳат, Ҳазил қилма, юрак чатоқ. Тўй бўларми тўй улоқсиз? Тоғ бўларми тоғ булоқсиз? Қандай яшай мен қулоқсиз? Ҳазил қилма, юрак чатоқ. Бошингдаги сопол идиш Тўлгунича берай кумуш, Буюргин-у бошқа юмуш, Ҳазил қилма, юрак чатоқ. Мен ўзимга ясаб қафас, Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) www.ziyouz.com кутубхонаси 71 Аждар билан бойлабман баҳс, Қулоғимга тегма, баднафс, Ҳазил қилма, юрак чатоқ. Ўзининг вахшийлигига ишона бошлаган Мешполвоннинг баттар тихирлиги қўзиб: «Қулоқни яхшиликча бер деяпман!» – дея нозирга давара қилди. Ўтакаси ёрилаёзган нозир: «Вой дод, мени ҳўл балодан қутқаринглар», деб эчкиэмардек судралганича қоча бошлади. – Тўхта! – деб бақирди Мешполвон. – Барибир қулоғингни ейман! Қорни гавдасига беш баравар келадиган нозир кейинги ўн йил ичида биринчи марта ёрдамчиларсиз ўрнидан туриб, ўз оёғи билан югуришга киришди. Қора папоқлилар энди бутунлай ваҳимага тушиб, лашкар орасида ғала-ғовур кўтарилди. Бу парокандаликдан вақтида фойдаланиб қолишга тиришган Ошиқбола шерикларини дарҳол жангга етаклади. Паҳлавонни беҳуш қилди Мешполвон, Очофатни нохуш қилди Мешполвон, Душманларни хомуш қилди Мешполвон, Гаранг ёвни тирқиратиб ур энди, Гўрўғлига жондош Ошиқболасан, Равшанбекка тандош Ошиқболасан, Камбағалга ёндош Ошиқболасан, Қиличингни йирқиратиб ур энди. Райҳон қизиқ, тўрт лочиннинг бири бўл, Дўст суянган тоғ бўлмасанг, қири бўл, Дунёдаги чўзмабозлар пири бўл, Ёв бурнини зирқиратиб ур энди. Чумакполвон, жангда ўзни шўх қилгин, Мард лўлининг жаҳлига хос дўқ қилгин, Туппагингга аччиқ-аччиқ ўқ қилгин, Кўзга пуфлаб, чирқиратиб ур энди. Қора папоқлилар то ўзини ўнглаб улгургунча, майдоннинг бир томони ярадорга тўлиб кетди. Ошиқбола Гўрўғлизодага лойиқ иш қилиб, қилични ялтироқ ниш қилиб, Ғиротни довулдек кишнатиб, ғанимларни тепиб-тишлатиб, ўртага ёриб кирди. Райҳон қизиқ билан Чумаквой эса чўзма-ю туппакдан тинимсиз ўқ ёғдириб, душманнинг эсини оғдириб, қиличини қинидан суғуролмай гангсиб юрганларни битта-битта қулатишаверди. Оқсоқ хачирини жилпанглатиб, гарчи ҳозир ҳеч ким товушини эшитмаётган бўлса-да, жонкуярлик билан: «Ҳов, Ошиқбола, қилични қулочкашлаб ур!.. Кўз очирма, Чумаквой!.. Чўзма тўхтатмай ишлатилсин, бурунлар пачоқлаб ташлансин!» – дея шерикларига ақл ўргатиб юрган Мешполвон хумордан чиқиб жанг қилолмади. Табиийки, унинг олдига яқинлашишга биронта душманнинг юраги бетламаётган эди. Аммо, сал фурсат ўтгач, кўп барибир кўплигини билдирди. Аста-секин эс-ҳушини йиғиб олган қора папоқлилар тўрттала жангарини уч томондан қисиб, тобора орқага суриб боришаверди. Сал вақтдан кейин уларни батамом ўраб олиб, янчиб ташлашлари турган гап эди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling