Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/86
Sana30.04.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1410404
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   86
Bog'liq
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari

www.ziyouz.com кутубхонаси 
74
девор остига нарвон ўрнатаётганлар устидан сочишди, «жаз-жуз» овозлар эшитилиб, ҳаммаёқ 
чинқириққа тўлди. 
– Раҳмат, қизлар! Кам бўлманглар! – деди Мешполвон. 
Соқчибоши эса устидан тутун чиқарганича бўкириб қочаётганлар ортидан: «Ҳаммомга тез-
тез кептуринглар!» – деб бақириб қўйди. 
Кўп ўтмай қиз боёқишлар ҳолдан тойишди, такасалтанг ўсибмиз деб ўзларини койишди. 
Улардан бирининг қўлига камон ўқи санчилиб, «вой, онажоним-ей», деб чўккалаб қолди. 
Шериклари чуғурлашганича келиб, унинг ёнига тўпланишди. 
Мана шу оғир дақиқада уфқни бирдан чанг-тўзон қоплади. Қизқўрғон деворидагилар ҳам, 
пастдагилар ҳам нима воқеа юз берганини фаҳмлаб улгурмай, Мешполвон ер-у кўкни 
зирқиратгудек бўлиб қичқирди: 
– Ҳожихон ошнам келяпти! Шериклариниям бошлаб келяпти! Э, яшавор! 
Ҳақиқатанам булар ўнлаб қуюнлар эди. Улар увлаб-гувлаб етиб келишиб, қора 
папоқлиларни алмак-жалмак айлантирганича ерга кўтариб ураверди. Қизқўрғон атрофини 
бирпасда тозалаб чиқишиб, энди тарқоқ галаларни таъқиб қилиша кетди. 
Ҳамма шерикларидан баланд бўй чўзиб, ҳаммадан тез айланиб елаётган қуюн 
Ҳожихонажина эди, албатта. У одамлар наздида худди увиллоқ товуш чиқараётгандек туюлса-
да, аслида жўшқин қўшиғини баралла айтиб жанг қилаётганди: 
Айлан, қуюним, пилдир-пилдир, 
Барглар учсин «шилдир-шилдир», 
Барглар шилдироқ, 
Ўйна, пилдироқ! 
Дўстлар кулсин, душман куюниб, 
Ёвнинг кўзига қум соч, қуюним, 
Барглар шилдироқ, 
Ўйна, пилдироқ! 
Босқинчилар текин ош ер, 
Шағал жойда сендан тош ер, 
Барглар шилдироқ, 
Ўйна, пилдироқ! 
Босқинчига увлаб боргин, 
Момосини уйига қувлаб боргин, 
Барглар шилдироқ, 
Ўйна, пилдироқ! 
Ҳожихонажина шерикларига ўрнак кўрсатиб, чарчоқ нималигини билмай, жангни давом 
эттираверди. У, йўлига кўндаланг бўлганларни осмонга парракдек кўтариб, бехосдан ташлаб 
юборар, душманлар ерга «виқ» этиб тушиб, сулайиб қоларди. 
Қизқўрғон ҳадемай қўлга киради деб четдаги дўнгликда севиниб турган Қаҳратония 
лашкарбошиси майдонда қандайдир сирли тўзонлар пайдо бўлгач, иш чаппасига кета 
бошлаганидан қаттиқ ташвишга тушди. Талвасада қолган аскарларнинг кўнглини кўтариш, энг 
муҳими – Сепкилшоҳга ўзини кўрсатиб қўйиш ниятида жанггоҳга қараб от солди. «Мана, 
ёнларингга етиб келдим, энди ишлар юришиб кетади. Мен умримда енгилмаганман, 
енгилмайман. Ҳамманг орқамдан эргаш! Чангдан қўрқма, тентаклар! Қўрқоқларни дорга 


Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling