www.ziyouz.com кутубхонаси
82
Ёв хомаки режа тузар,
Деворлардан қопдек учар,
Қилич уриб рақс тушар
Мешполвоннинг аскарлари.
Ғанимлар оч кўппак бўлиб,
Келса қора телпак бўлиб,
Кўздан урар туппак бўлиб
Мешполвоннинг аскарлари.
Душман келар, тоқат қилмас,
Тинч яшашни одат қилмас,
Бурунларга шафқат қилмас
Мешполвоннинг аскарлари.
Кўпмиз деб ёв эркалайди,
Нарвонларин елкалайди,
Найза санчиб тилкалайди
Мешполвоннинг аскарлари.
Гоҳ осмонни ўраб увлар,
Нарвонларни бураб увлар,
Ёвни қордек кураб увлар
Мешполвоннинг аскарлари.
Янгратиб тўрт томонларни,
Куйлайди ҳур замонларни,
Ёмон кўрар ёмонларни
Мешполвоннинг аскарлари.
Байроқлари чидам бўлсин,
Халққа доим ҳамдам бўлсин,
Бахтимизга бардам бўлсин
Мешполвоннинг аскарлари.
Лашкарбоши
Сепкилшоҳнинг
кечаги
ишончини
оқлаш,
лаҳимдаги
бугунги
шармандаликнинг доғини ювишни дилига тугиб қўйган эди. Лашкари аридек тўзиб,
Қизқўрғондагиларни беҳад шоштираётганида, ўзини тутиб туролмади – Сепкилшоҳ дурбиндан
кузатаётган жойни мўлжаллаб, тапира-тупир от елдирганича жанггоҳга кириб борди. Ҳар
қачонгидек оғиз кўпиртириб: «Кўзингни оч, ошқовоқлар, бу ерда мен турибман», дея вағир-
вуғурни авж олдирган эдики, Ҳожихонажина бу сафар ҳам уни эгардан узиб, осмони фалакка
судраб кетди. Қўрғон атрофида учинчи марта айлантириб чиқаётганда, қора папоқлилардан
бири: «Осмонга қаранглар, осмонга!» – деб бақирди.
– Ие, лашкарбошимиз тағин учибди-да?
– Оббо, ноинсоф-ей! Бизни ўлимга ташлаб, ўзи варракда ўйнаб юрибди.
– Булар пошшога эркатой. Кун туғсаям, шуларга туғади.
– Шунақа варракларни бизга беришса, қўрғонни осонгина олардик.
Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |