Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari
www.ziyouz.com кутубхонаси
69 Халқ талабин бажарамиз. Халқ – кўпчилик, халқ – ҳукмдор, Биз шунчаки бир амалдор, Деса ҳам: «Еб, тоғни қўпор!» Халқ талабин бажарамиз. Норин турар сепилиб мурч, Бешбармоғ-у сутли гуруч, Барин емоқ биз учун бурч, Халқ талабин бажарамиз. Кўпчиликка қарши бормоқ – Билиб туриб бошни ёрмоқ, Токи бизда соғдир томоқ, Халқ талабин бажарамиз. Икки тарафда ютиниб турганлар учун томоша бошланди. Нозир ўз одатига кўра, олдин суюқ овқатларни симириб, кейин қуйиғини кемиришга ўтди. Мешполвон ишни майдалаб ўтирмади, тоғорадаги қатиққа шарбат-у қаймоқ, мураббо-ю саримсоқ, мастава-ю нонпалла, ялма-ю атала, шўркарам-у ҳолва, қалампир-у туппани аралаштириб, гўштни булаб ураверди. Тоғора бўшагач, энди унга шилпилдоғ-у қовурма, угра-ю дўлма, оқчо-ю бода, гўшткуйди-ю пармўда, ширгурич-у шавла, мошкичири-ю мошхўрда, манпар-у бўғирсоқ, чучвара-ю қовурдоқни ағдариб, устига нон тўғраб еди. Аллақачон хиқичоқ тута бошлаган нозир зиёфатнинг тўртдан уч қисмини гумдон қилишга эришган дамда Мешполвоннинг дастурхони яп-яланг бўлди. Буни кўриб, нозирнинг энсаси қотди, мўлтираб бурун тортди. Лекин бурни яна пиқиллаб, томоғи ҳиқиллаб, еган овқати жиғилдонига тизилиб, иштаҳаси бузилиб турса-да, тайёр поранинг бир қисмини қолдириб кетишга кўзи қиймай, матонат билан кавшанишда давом этди. Охири бир тишлам луқмани ютиш учун уч пиёла чой ичмаса бўлмайдиган ҳолга тушди. Мешполвон унга тиламчидек қўл узатиб: «Жон тоға, сомсангиздан биттагина бери-и-нг», деб ялина бошлаганида, тенгсиз рақибга йўлиққанини англаб, ранги бўзариб кетди, «ке, олавер», деди чўчинқираб боқиб. Мешполвон бу гапни «истаганингча еявер» деган мазмунда тушунди, бир эшак ҳанграшичалик вақт ўтмай, иккинчи дастурхонни ҳам тозалаб қўйди. Ҳеч нарса қолмагач, ҳатто, чойнакдаги шаманиям қоқиб еган Мешполвон оғзини чапиллатиб туриб: «Тоғагинам, шундай катта қулоқни нима қиласиз?» – деб сўраганида, нозирнинг юраги баттардан пўкиллади, «буям одамга бир ҳусн-да», дея мунғайиб жавоб қайтарди. – Эркак киши чиройли бўлди нима-ю, бўлмади нима? – деди Мешполвон. – Келинг энди, шу қулоқдан биттасини еб кўрайлик. Шу асно қулоққа қадалиб тикилганича, кўнгилнинг қулфини очди: Соч тагидан жалпангланиб, Чалпакнамо ялпангланиб, Кўз куйдирар шалпангланиб, Шу қулоқни егим келди. Шакаробга булаб сомса, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling