Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/86
Sana30.04.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1410404
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   86
Bog'liq
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari

www.ziyouz.com кутубхонаси 
95
ёпилган сайвон аравага ўтқазишди. Яна бир неча аравага сепларни тугиб олган қиз-жувонлар 
жойлашишди. Арава-ю отлар карвон-карвон бўлиб, қаср сари йўлга чиқди. 
Лўпчик ёқиб олган куёвнавкарларнинг алёри атрофдаги қишлоқларга таралиб, баъзилар 
томоша учун йўл ёқасига югура бошлади. Чапани ўспиринлар икки-уч жойда, гоҳ арқон тортиб, 
гоҳ хода ётқизиб йўлни тўсишди. Улар эгачи қиз-аёллардан қийиқ, кашта тикилган сочиқ, 
лоақал гажимдор рўмолча ундиргандан кейингина араваларни ўтказиб юборишарди. 
Куёвнавкарлар қаср ёнига етиб келишиб, от ва лўпчикларни болаларнинг қўлига 
тутқазишди. Аравалар равотнинг рўпарасида тўхтади. Лўпчикли болалар уларнинг атрофига 
тизилиб, йўлни ёритиб туришди. 
Ойтуморга эгачи бўлиб олган Ачахон талашиб-тортишиб Ошиқболадан ҳуснпули олгач, 
келинни араванинг қирғоғига келтириб ўтиргизди, куёв қаллиғини кўтариб ерга туширди. 
Қий-чув товушларни кўмиб юбормоқчидай чирмандалар овози янгради. Сеп-зийнат 
кўтарган аёллар келин ва эгачиларни қуршаб ичкарига йўл олишди, куёвнавкарлар уларга 
эргашишди. 
Мешполвон ҳасса таянганича куёвнавкарлар билан майдонга яқинлашиб келаётганда, 
четроқдаги бўш сўри ёнида ивирсиётган дайди кўппакни кўриб, юраги лака-лак тепди. Сўри 
четидаги товоқда турган пишириғлик сон гўштини у анча илгари кўз тагига олиб қўйганди. Бу 
удумга кўра куёвнинг яқин жўралари олдига бутунича қўйилган қўй гўштининг ортиб қолган 
бўлаги эди. Кўппак исканганича товоққа яқинлашаётганидан Мешполвоннинг баттар капалаги 
учиб, Райҳон қизиқ билан Чумаквойнинг биқинига туртди. 
– Ҳой, кўз борми иккалангда? 
– Нима гап? 
– Тўй расво бўлди-ку. Анави кўппак гўштни ҳидлаб, ҳаром қиляпти. 
– Ҳамма ваҳима шунгами, укавой? – деди Райҳон қизиқ. – Еганда нима? 
– Калла жойидами? Дуч келган ит беш қадоқдан гўшт еб кетаверса, биз очдан ўлмаймизми? 
– Ҳай энди, ҳазилнинг жойи бор, жўро, – деди Чумаквой. 
– Ўзи иккаланггаям амал бермаслик керак эди, тезда айнибсанлар, – деб жаҳлланди 
Мешполвон. Сўнг туйқус бурни чўччайиб, дўқ урди. – Буюраман! Туппакни ишга сол! 
Дарвештабиат қўмондон шу топда ҳазил қилмаётганини сезган Чумаквой зудлик билан 
қўйнидаги туппакни олди, уни шошилинч ўқлаб, бир пуфлашдаёқ аниқ нишонга урди. Кўппак 
ғингшиганича потирлаб қолди, чап кўзини мушукювиниш қилиб юмдалашга тушди. 
– Баттар бўл, саквачча! – деди Чумаквой туппакни қўйнига солаётиб. – Ким бўпсанки, 
Мешпалвон сендан ортганини еса. 
Аммо, итнинг жони чандир деб бежиз айтишмаган, у тезда ўзини ўнглаб, соғ кўзини яна 
гўштга олайтирди. Энди Райҳон қизиқ эгнида вазирлик либоси борлигиниям паққос эсдан 
чиқариб, чўзмасини чарсиллатди. Гўштга етай деб турган тумшуғидан тош еган кўппак 
ангиллаб бир ирғишлади-ю, ўзини гулларнинг ичига урди. Мешполвон енгил нафас олди. 
– Э, раҳмат-е! Қўлларинг дард кўрмасин-е! 
Шу пайт тепадан қиқир-қиқир товуш эшитилгандек бўлди. Мешполвон юқорига қараб, 
майдон четидаги садалардан бирининг шохида ғуж бўлиб ўтирган тутинсимон болакайларни 
кўрди. Нигоҳида пилтасоч Ҳожихонажинани қидириб топгач, дили янада чарақлаб, лунжи 
ёйилди. Ҳожихонажина ҳам ҳар қачонгидек чиройли жилмайиб, қувноқ кўз қисди. 
Бу орада қизлар келинни давра ўртасига бошлаб киришди, аламазон қилиб ёқилган гулхан 
теграсида айлантириб, «ёр-ёр»ни авжга чиқаришди. Тўйда куёвнинг туғишганлари йўқлиги 
боис келинсалом айтишга уларнинг тили бормаётган эди. Буни пайқаган Мешполвон ўзини 
тийиб туролмади. Дастурхондаги бўш баркашни олиб, уни «дангир-дунг, дангир-дунг» 
чалганича оқсаб-тўқсаб ўртага чиқди-да, овозининг жиловини бўшатиб куйлай кетди: 


Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling