Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari
www.ziyouz.com кутубхонаси
8 Бу қозонқопқоқ Мардларга яроқ, Даскаллам – пичоқ, Хачирим чўлоқ. Бошимда йўқ соч, Чапя менга тож, Йўлни тўсма, қоч, Ўзи қорним оч. Буни эшитган асилзода ўспирин Мешполвонга масхараомуз тикилиб, отдан хачирга букилиб, сўроқ-қистовини бошлади: Таппайтириб бурнингни, Қаппайтириб қорнингни, Қаёқларга кетяпсан? Оч қарғадек донсираб, Нортуядек ҳансираб, Қаёқларга кетяпсан? Туксиз каллангни очиб, Миянг қатиқдек ачиб, Қаёқларга кетяпсан? Саҳрода, тап-тақирда, Уч оёқли хачирда Қаёқларга кетяпсан? Мешполвон ўзига гард юқтиргиси келмай, калака қилинаётганини гўёки сезмай, жиддий туриб жавоб қилди: Йўлга чиқсам, асосим бор, Сепкилшоҳда қасосим бор. Элимни у талаб ўтди, Асалимни ялаб ўтди, Каллалардан қаср қилди, Кўпчиликни асир қилди. Паҳлавоним дадам – унда, Меҳрибоним онам – унда. Бориб озод қилайин деб, Энамни шод қилайин деб, Қўғирмоч еб, кучни тўплаб, Йўлга тушдим кафтга туфлаб. Бу гапдан кейин димоғдор ўспириннинг бирдан қиёфаси ўзгарди, «кечир мени, биродар, дардингни сўрамасдан туриб қаттиқ тегиб қўйибман», дея отдан тушди. Келиб, Мешполвонга дўстона қўл узатди. Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) www.ziyouz.com кутубхонаси 9 – Энди оға-ини бўламиз, – деди у очиқ чеҳра билан боқиб. – Йўлимиз бир экан. Мени отим Ошиқбола. – Мени тўғримдаги шов-шувларни эшитгандирсан, – деб бўйин шиширди Мешполвон. – Олтиариқдан чиққан даҳшатли Мешполвон менман. – Сўнг афсуслангандек бош тебратиб, қўшиб қўйди. – Сени номинг қулоғимга чалинмаган экан. Ҳе, аттанг... Мешполвон шу гердайганича ўзидан қувониб тураверсин. Биз уни пича тинч қўйиб, Ошиқбола билан яхшироқ танишиб олайлик. Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling