Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari
www.ziyouz.com кутубхонаси
3 тирикчилик ташвишига тушди. Кампирлар уруғлик донни саралаб, чоллар қўш ҳайдашди, қизлар ариқ тозалаб, ўғил болалар кесак янчишди. Шудгордаги қоп-қора дўнгалак кесаклар худди қора папоқли бошларга ўхшарди, болакайлар уларни аямасдан янчиб, ҳавасга теша уришаверди. – Вуй, манавининг катталигини-и! – Сепкилшоҳнинг аскарбошиси ана шу-да. – Ие, бир уриб атала қилайлик бўлмаса. Мана! – Ҳаюв-в!!! Олиб теша-тўқмоқни, Янчинг қора папоқни, Ҳаюв-в! Билакда куч тўплаймиз, Юракда ўч тўплаймиз, Ҳаюв-в! Тоғимизда лола кўп, Юртимизда бола кўп, Ҳаюв-в! Майли, бизни кўрган чоқ Куйиб ўлсин Сепкилшоҳ, Ҳаюв-в! Уруғлар сепилиб, кўчатлар экилиб, сукут ўрнини умид эгаллади. Деҳқоннинг оёғи далада, оғзи яллада бўлиб қолди. Лайлак ўтиб ғоз келди, баҳор кетиб ёз келди. Жўжалар хўрозга, куртаклар чаросга айланди. Бошоқларга ўроқ, қовунларга пичоқ тегиб, жазлар бир қозон, тандирдаги ўтлар аламазон бўлди. Мана шундай файзли кунларнинг бирида Мешполвон ўтин ёраман деб, тўнка яқинида турган сопол тоғорани синдириб қўйди. Шу нарса баҳона бўлди-ю, ўғлини соғиниб, кўпдан бери ичидаги заҳрини кимга сочишни билмай юрган энаси хумор ёзиб саннашга тушди: – Битта тўнгакни эплаб ёролмайсан, яшшамагур. Бўйинг терак бўлсаям, ўзинг эркак бўлмадинг. Эркак бўлганингда, ота-онангни қулликка жўнатвори-и-б, томошақовоқдек дўмпайиб ўтирармидинг? Ҳой, кўзимга қара, жигарларингга куйишни билмасанг, одамлардан уялишни бил. Орият деган нарса борми ўзи сенда? Ориятинг бўлмаса, бўйнингни бўйинтуруқдек қилиб юравер. Э, сатқайи одам кет! Қорнидай катта, иштаҳасидай кучли бўлмасаям, ҳарқалай Мешполвонда ўзига яраша ҳамият бор эди. Энасининг гапи юрагига ачиштирарли даражада оғир чўкиб, дилида ғашлик чуваланди. Отга мингаштириб бозор кезадиган дадаси билан очлигини кўзидан сезадиган онасини ўзиям ўлгудек соғиниб юрувди. Кампирнинг хархашаси туртки бўлиб, эркаклик нималигини биздан кўрасиз энди, дея шартта сафарга ҳозирланди. . Аммо, ғариб жангчининг на махсус уст-боши, на қурол-аслаҳаси бор эди. Яктак-иштон устидан астарсиз чопонини кийиб, белига чилвир боғлади, елкасига ҳўкизтери пўстакни илиб, қатиқ ивитиладиган сопол чапяни бошга дубулғадек ўрнаштирди, белбоғига даскалла қистирди, қозоннинг ёғоч қопқоғини қалқон, учига бигиз қоқилган ўқловни найза қилди. Қўшни чолнинг олдинги оёғи оқсоқ хачирини қарзга олиб, эгар-жабдуқ урди. Унга минмоқчи бўлганида, офтобда қизиб турган узанги оёғини жизиллатди. Ўша турқ-атворда хачирни етаклаб энасининг |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling