Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari
www.ziyouz.com кутубхонаси
6 Келдик сизга қўноқ бўлиб, Яшанг, илон афандилар! Думни қилиб саланг-суланг, Меҳмонларга оқ йўл тиланг, Яшанг, илон афандилар! Чақволсангиз жон берамиз, Чақмасангиз нон берамиз, Кавшанг, илон афандилар! Мешполвон шундай дея хуржунидан бир ҳовуч талқон олиб, ерга сепди. Саҳро хўжайинлари сиполик билан судралиб келиб танаввулга киришган дамда, фурсатдан фойдаланиб, хачирини халос қилишга тутинди. Жониворни ердан қазиб олгач, тирикчилик қилиб мадор тўпласин деган мақсадда янтоқзорга ҳайдаркан, илонлар томонга зимдан назар ташлади. Улар талқонни тинчитиб бўлишиб, мазахўраклик билан яланиб туришарди. – Хуш кўрдик, илон афандилар,– дея икки қўлини кўксига чоғиштирди Мешполвон. – Хўп, хайр бўлмаса. Илонлар ҳамон дикрайиб турганидан дили қоронғулашиб, бу сурлар хачир иккаламизни еб бўлмагунча кетмайди шекилли, деб ўйлади. Ўлганининг кунидан ҳиринглаб, уларнинг олдига чўкка тушди. – Яна меҳмон қилай десак, ўзимиздаям жиғилдон бор, – деди у ютиниб. – Уйдагиларга салом айтасизлар-да энди. Илонлар қаттиқ вишиллаб, кутилмаганда Мешполвонга ташланишди, бир сапчиб, унинг қўйнига кириб олишди. Қабристондек жимжит саҳро зумда дод-фарёдга тўлди: «А-а-а!!! Вой- до-о-д! Ўлди-и-м! Ўляпма-а-н! Вой, эна-а-а! Энажо-о-н!!!» Мешполвон уёққа юмаланиб йиғлади – ўлмади, буёққа юмаланиб йиғлади – ўлмади, ўрнидан туриб, уввос солганича хачир атрофида қирқ марта айланди ҳамки, тириклигича қолаверди. Бақириш охири жонига тегиб, жағини тийди, қўйнига секин қулоқ солди. Ҳалиям бу дунёда турганига ишонч ҳосил қилиш учун яна осмонга тупуриб кўрди. Туприги қайтиб тушиб, бу сафар бурнига чапланди. Шундан кейин сал-пал ўзига келди. Қўллари қалт-қалт титраб, хуржундан кулча олди, бир бўлагини майдалаб, эҳтиётлик билан қўйнига тиқди. Илонлар «виш-виш»лаб тўлғанганича, озиқни домига торта бошлаганидан кўнгли жойига тушиб, ўзи ҳам қўрқа-писа кавшанишга киришди. Ҳар ютинганида бўйнини чўзиб, бу аҳволдан хўрлиги қўзиб, янтоқзорда қорин тўйдираётган хачирига юзланиб, бир арз айтди: Бўрон келди тескари, Чанг-тўзонлар – аскари, Сен якка-ю, мен якка. Саҳро қопқон, тўр экан, Пешанамиз шўр экан, Сен банди-ю, мен банди. Илонлари сурбет, шўх, Ухлашяпти қорни тўқ, Сен очсан-у, мен очман. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling