Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari
* * * Воҳ, нуридийдам китобхоним! Тили бийрон болакайлар! Ширин-шакар қизалоқлар! Сизлар жудаям омадлисиз. Чунки ўзбекларга фахрли, ёвларга қаҳрли бўлмиш довюрак Гўрўғлибек ҳақидаги қизиқ ривоятларни эшитмаган, унинг мардона жангларини шарафловчи достонларни ўқимаган шўрпешаналар орангизда йўқ. Эсингизда турган бўлса, енгилмас Гўрўғлибек шунча давр суриб, биттаям фарзанд кўрмади. Ҳасанхон деган болани Ваянган элатидан, Авазбекни Хунхор юртидан олиб келиб, тарбиялаш учун бунисини Мисқол парига, унисини Оға Юнус парига тутқазди. Болалар улғайиб йигит бўлди, бири лочин-у бири бургут бўлди. Кўп савдоларни бошдан кечириб, ғанимларнинг кайфини учириб яшашди. Ҳасанхон сулув хон Даллига уйланиб ўғил кўрди, отини Равшанбек қўйди. Авазбек билан Гулқиздан эса қиз туғилиб, номи Гуланор бўлди. Неча марта қор эриб, неча бор чечак унди. Қиз эркароқ, ўғил серкароқ бўлиб вояга етгач, Ҳасанхон Авазбекнинг хонадонига совчи жўнатди. Кекса Гўрўғлибекнинг ўзи ўртага тушиб, оқлик сўраб борди. Авазбек бўлса ўз оғаси Ҳасанхоннинг ўғлини қизига тенг кўрмай, бобонинг дилини оғритди. Бу орада Равшанбек Ширвоншоҳнинг қизи Зулхуморга ошиқ бўлиб, юз хил қувонч-азоб кўриб, охири унга уйланди. Яна кун кетидан ойлар ўтди, қўлдан-қўлга чойлар ўтди, Равшан билан Зулхумор сочи жингалак, пешанаси дўнгалак, зотдор қўзидек тўлпоқ, қоракўз-у оппоқ ўғил кўришди, исмини Ошиқбола қўйишди. Ошиқбола уч ёшида ариқдан сакраб ўтадиган, тўртида ҳарф битадиган, бешида китоб титадиган, олтисида ўзини отда эркин тутадиган, еттисида нонга ханжарда ёғ суртадиган, саккизида ўқ-ёй билан тангани йиртадиган, тўққизида тухумни хом ютадиган, ўнида полвонларни елкада туртадиган, ўн бирида уйида ошна кутадиган, ўн иккисида ҳафталаб овга кетадиган бўлди. Ўн учида ҳам овдан кўнгли совимади. Бир куни чамбиллик чапдаст жўралари билан кийик қувиб юриб, Боботоғда бир гала қизларга дуч келиб қолди. Уларнинг сардори – Бойсун бегининг Ойтумор исмли қизига ишқи тушиб, элига сархушланиб қайтди, дардини Гўрўғлибек бобосига айтди. Бобоси қирқта гулдек навкарини чаман, уловларини саман қилиб, совға-ю мол- ҳол, яна учта оқсоқол билан Бойсунга совчи юборди. Кўп ўтмай совчилар икки қўли бурнида қайтиб, ноиложликнинг сабабини айтиб, Сепкилшоҳнинг аскарлари Бойсундаги сандиқларни қоқлаб, йигит-қизларни боғлаб, қул ва чўриликка олиб кетганини маълум қилишди. Буни эшитиб, Гўрўғлибекнинг юрак санчиғи, Ошиқболанинг аччиғи қўзиди. Бобосидан Ғиротни тилаб, дадасининг қиличини тасмага улаб, Сепкилшоҳга пинҳона жағ силаб, йўлга чиқди... Ошиқболанинг гапларини Мешполвон ўшандай ғўдайганича тинглаб бўлгач, унга бошдан- оёқ назар солиб деди: – Дадам онамга совчи қўйганида, опоқ отам: «Ҳали ёш экансан, кураш тушсанг – белингни, ўғри босса – кели 1 нгни, душман келса – элингни сақлай олармикансан? Аввал илигингни тўлдир, бирон ишни дўндир, пайингни шишир, ақлингни пишир, кейин уйлан», деган экан. 1 Кели – ичи ўйилган ғўла, келисоп билан уриб, унда дон туйишган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling