Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari
www.ziyouz.com кутубхонаси
17 Чирмандамга ёпишма. Ариқ пули тўладик, Сариқ 8 пули тўладик, Чориқ пули тўладик, Чирмандамга ёпишма. Ўйлаб топдинг қор пулин, Ўйлаб топдинг дор пулин, Ўйлаб топдинг ор пулин, Чирмандамга ёпишма. Солиқ солдинг тушга ҳам, Солиқ тўлар иштаҳам, Келиб энди, муттаҳам, Чирмандамга ёпишма. Наҳанг ўлпончининг бирдан фиғони фалакка чиқиб: «Ким муттаҳам? Ҳозир сени ўлпонга олинган эчки ҳисобида гўштга тортаман», деганича кампирга дағдага қила кетди: Ҳап сеними, лўли кампир, Тиш ўтмаган эски чандир, Гап билан жон олган омбир, Сени гўштга тортиш керак. Бордир пошшо чизган чизиқ, Тан олмадинг уни, қизиқ, Ўй-мақсадинг жуда бузуқ, Сени гўштга тортиш керак. Чиқиб келиб шитоб билан, Фитнанамо хитоб билан, Гап талашдинг арбоб билан, Сени гўштга тортиш керак. Қачонгача семирасан, Солиқ бермай кемирасан, Мамлакатни емирасан, Сени гўштга тортиш керак. Наҳанг ўлпончи кампир тарафга имо қилиб, мўйловини қимирлатди. Жаллодлар отдан тушиб, қўлларидаги сўйилни ҳавода визиллатган куйи ўйинчи кампирга яқинлаша боришди. Мазанг йигитлар чаққонлик билан ўринларидан туриб, кампирнинг атрофини ўраб олишди, енг шимариб, мушт-муштга шайланишди. Жаллодлардан бири олдинроқдаги чайир ўсмирнинг ўсиқ сочидан тутамлаб, бошдан оширганича орқага улоқтирди. Буни кўриб, сарбозлар қаҳ-қаҳ уриб кула бошлашди. 8 Сариқ касаллиги демоқчи. Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) www.ziyouz.com кутубхонаси 18 Дадаси гоҳида Мешполвонга: «Одамхўр жаллоддан қўрқма, аҳмоқ дўстдан қўрқ», деб уқтирар, сўнг бу гапини изоҳлаб: «Аҳмоқ одамлар оғмачи, оғмачилар таъмагир, таъмагирлар харомхўр бўлишади. Харомхўрларни қармоққа илинтириш осон, ғанимларинг ундан чаён ясаб, пайтавангга ташлашади. Пайтавадаги чаён эса сени кутилмаганда чақиши билан жаллоддан минг марта хавфли», дерди. Қизиқ! Аҳмоқ дўстнинг башараси қанақа бўларкин? Мешполвон дангал олдинга чиқиб, лўлиларга: «Тўхтанглар!» деб ҳайқирди ва «буларни менга қўйиб беринглар», дея жаллодларга яқин борди. Жаллодлардан бири масхараомуз тиржайиб: «Ёрдам беринглў-ў-р!» - деб атрофга аланглади. Иккинчиси ҳам: «Алпомишга учрадик-ку, вой дод!» - дея аскияга қўшилди. – Тайёр тур, Чика!– деб шивирлади Мешполвон ўнг қўйнидаги илонни туртиб. Илон енгдан ўрмалаб бориб, бошини унинг кафтига суйкай бошлади. – Ростданам жуда зўрмисан? – деди Мешполвон энди биринчи жаллодга писандсиз боқиб. – Олдин бир қўл қисишиб кўрмаймизми? – Ие, шунақами ҳали? – деб ҳингиллади жаллод. Кейин осмонга тикилганича бепарво қўл узатди. – Ма, бир уқалаб қўй. Бу ҳангомани кузатиб турган сарбозлар Наҳанг ўлпончига қўшилиб, яйраб-яйраб кулишди. Мешполвон ларзанглаб бориб, жаллоднинг қўлини чангаллади. Уни қаттиқ қисмоқчидек «Ҳайт!» деб қичқирган пайтда илон бегона кафтни чимиллатиб чақиб олди. Барзанги бир додлади-ю, шилқ этиб тушганича нафаси тўхтади. Мешполвон ғолибона қиёфада атрофга аланглади. Наҳанг ўлпончи сўррайиб, сарбозлар анграйиб, мазанглар донг қотиб турганини кўрди. Биргина Ошиқбола одатдагидек хотиржам эди. – Шундай мутахассисни нима қип қўйдинг? – дея ачиниб бақирди Наҳанг ўлпончи. – Бунақа ваҳший энди ё топилади, ё топилмайди. Иккинчи жаллоднинг бармоқлари кафтда бўғизланиб, тумшуғи тўнғизланиб, ваҳималар тоғини Мешполвоннинг устига ағдаргудек бўлди: – Куним битди деявер, бола. Қўлингни узиб, итларга бераман. Оёғинг ҳаккаларга ҳакалтаёқ бўлади. Киндигингни суғуриб, бузоққа чилвир қиламан. Қулоғингдан паррак, бурнингдан ҳуштак ясайман. – Кўп керилма!– деди Мешполвон. –Пешанангга битта чертсам, питиллаб қоласан. – Мен питиллайманми?– деб наъра тортди иккинчи жаллод. – Мана, чертвол! Армонда кетма! У ғижинганича пешанасини тутган чоғда Мешполвон чап қўйнидаги илонни туртиб: «Кўзингни оч, Пука!» – деб шивирлади. Пука аста ўрмалаб, енгининг учига келганини сезганидан сўнг, дабдаба билан рақибига яқинлашди. – Майли, одамгарчилик қилиб чап қўлимда чертақолай,– деди у. – Ўнгида чертсам, калланг учиб кетмасин. Шундай дея «Ҳайт!» деб жаллоднинг пешанасига чертди. Енг ичидан бошини чиқариб турган илон заҳарли тишини каллага ботирди. Жаллод аравадан ташланган тўнгакдек оёғи осмондан бўлиб ерга ағанади. Мазанглар ҳам, сарбозлар ҳам баравар: «Во-о-ҳ!» деб юборишди. Шундан кейин Мешполвон сарбозларга майда ҳашаротларга қарагандек қараб, гапни гупиртиришга тушди: – Ҳов, ҳани-ҳунилар! Мени танимаяпсанлар шекилли? Юз томонга донғи кетган даҳшатли Мешполвон – менман. Сенларга ўхшаган читтак-питтаклар минан пачакилашишга вақтим йўқ. Куч синашмоқчи бўлсанглар, ана, шогирдим Ошиқбола турибди, Гўрўғлибекнинг чевараси бўлади, шу бола минан уришаверинглар. Илонларнинг заҳари тугаб, Мешполвон ноилож қолганини сезган Ошиқбола бир сакраб Ғиротга минди. Қиличини суғуриб, сарбозларнинг устига ҳайқирганича от солди: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling