Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/86
Sana30.04.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1410404
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   86
Bog'liq
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari

www.ziyouz.com кутубхонаси 
26
бурунли, одамларни тумшуқли дейишади. 
У бирпас тортишиб, болакайларни шерикчиликка кўндиргач, қирчинзор тарафга «ме-е, ме-е-
е», дея овоз қилган эди, шохдор бир қўчқор такир-тукур югуриб чиқиб, эгасининг ёнида 
тўхтади. Чол «қани, кетдик бўлмаса», деб қўчқорга минди, иккала шохидан маҳкам ушлаб, уни 
олдинга ниқтади. 
«Хайрият-ей, мендан пастроқда юрадиганлар ҳам топилиб қолди», дея ўзича севиниб қўйди 
Мешполвон. 
Пича йўл юришгандан сўнг, митти чол йўлдошларига қўчқордан бўйланиб боқиб: 
«Дурустроқ сўрашиб олайлик. Мени отим Райҳон қизиқ», деди. Кейин бошқаларнинг исми-
шарифи, таг-зотини суриштирди. Ҳаммаси билан танишиб чиққач: 
– Ие, ҳали Олтиариқданмисан? – дея Мешполвонга илжайиб юзланди. – У томонлик 
одамларни жуда шинаванда дейишади. Болалигимиздаги бир айтишув ҳозиргача эсимда 
турибди. 
Ўша айтишув мана бунақа экан: 
– Олтиариқ – зўр ариқ! 
– Бу ариқда нима бор? 
– Елкани кўк кема бор. 
– Кемасида нима бор? 
– Жўра минан Жума бор. 
Жўравойни уни бор, 
Жумавойни жуни бор. 
– Қайга борар Жўравой? 
– Истамбулга етволса, 
Унни жунга алмашар. 
– Қайга борар Жумавой? 
– Истамбулга етволса, 
Жунни унга алмашар... 
Мешполвон Райҳон қизиққа тумтайиб боқди: 
– Нима бўлгандаям, юртингизга меҳмонмиз. эски-туски шеърларни айтгандан кўра, кичик 
бир зиёфат ташкил қилсангиз-чи. 
– Ўзим ҳам юртимга мусофирман, – деб жавоб қилди чол. Сўнг олди очиқ нимчаси остидан 
боғланган қўшбелбоғнинг бирини ечди. – Мана, белбоғимда бешта қатирма бор, шуни тинчитиб 
қўяқоламиз. 
У йўл-йўлакай қатирмаларни тақсимлашга тушди. 
– Менга иккита беринг, отагинам, – деди Мешполвон. – Қўйниғимда эгизак илонлар ётибди. 
Қорнини яхшилаб тўйдирмасак, ҳаммамизни чақиб ўлдиришади. 
– Бе, гап буёқда экан-да, – деб лаб бурди Чумаквой. – Мен аҳмоқни кўргинки, жаллодни 
чертиб ўлдирганингга ишонибман. 
Мешполвоннинг қўққис авзойи бузилиб, ўшқириб берди: 
– Оғзингни юм, лўли! Қўйинга илон солиб юришгаям юрак керак! 
– Кимда қанча юрак бор – энди буни билмадим... 
– Лўлилар от ўғирлашдан бошқа ниманиям биларди!
Мешполвоннинг жаҳли қўзиши иштаҳасига заррача путур етказолмади, яримта қатирмани 
Чика билан Пукага бўлиб бериб, биряримтасини ўзи еди. 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling