Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari
www.ziyouz.com кутубхонаси
35 Тўйда қозон яладим, Зангли кетмон яладим, Одам еган эмасман. Кавшаб кўрдим мунчоқни, Қизлардаги қурчоқни, Чирик пиёзпўчоқни, Одам еган эмасман. Ушлаб едим гоҳ ари, Юлиб урдим қуш парин, Лекин на ёш, на қари – Одам еган эмасман. – Қўрқма, сендан кўраётганимиз йўқ, – деб Мешполвонга таскин берди Ошиқбола. – Кампирни еганингда, ҳеч бўлмаса ҳакарковуши қолган бўларди. – Менимча, мундоқ, – дея тахмин қилишга тутинди Чумаквой. – Кампир таҳорат қиламан, деб азонда четроққа чиққан, ана унда бўриларнинг қўлига тушган. Мешполвон унга қараб, афтини буриштирди: – Лўлилигинг қўзиб, фол очвординг-ку. Райҳон қизиқ ҳавони диққат билан ҳидлаб, «Тутуннинг исини сезяпсизларми?» – деб сўради. – Хуллас, алдоқчи пистак кампирнинг қўлига тушганга ўхшаймиз, – дея чимрилиб боқди сўнг. – Қани, орқага қайтайлик-чи, агар кўприк жойида турган бўлса, ажалимиз етмагани. Кўприк бузилган бўлса, унда жарнинг нариги чеккасидаям, бошқа жойидаям чиқишга йўл йўқ деяверинг. Улар юраклари потир-путур бўлиб ортга қайтишди. Келиб қарашсаки, қоя устидаги кўприкнинг ёғочлари жар тубида куйиб ётибди. – Қопқонга тушибмиз, укавойлар, – деб аста булоқ бўйига чўккалади Райҳон қизиқ. – Энди осмонга термилиб ётаверамиз, чучвара ёғишини пойлаймиз. Шу маҳал қаердандир жарангдор қаҳ-қаҳа янгради, улар чўчиб тепага қарашди. Жар қирғоғида қора папоқли аскарлар терилиб турар, кечаги кампир сўйлоқ тишларини йилтиратганича баланддан чақчайиб боқар, қўлларини биқинига тираб олган Наҳанг ўлпончи эса ҳануз қаҳ-қаҳ отиб куларди. – Хўш, қалайсанлар, қароқчилар? – деб мамнун бақирди Наҳанг ўлпончи. – Энди қайси биринг зўр бўлсанг, нимжонроғингни тутиб еяверасан. Вох-хох-хо! Вох-хох-хо! Райҳон қизиқ бўйнидаги чўзмани олиб, чарсиллатиб отган эди, юқоридан «пўк» этган овоз эшитилди. Наҳанг ўлпончининг кулгиси бўлиниб, бурнини чангаллаганича энкайиб қолди. Панжалари орасидан қон сизиб чиқа бошлагани пастдагиларга ҳам яққол кўриниб турарди. Нотаниш мерганнинг беюзлиги қора папоқлиларга алам қилиб, камонлардан ўқ ёғдира кетишди. Жардагилар тезда қоянинг панасига ўтиб, биқиниб олишди. * * * Бироздан кейин ўқ-ёйларнинг «виз-виз»и тиниб, кўп ўтмасдан қора папоқлиларнинг ўзлари ҳам ғойиб бўлишди. Жарликка қамалиб қолган бандиларнинг ўлимини пойлаб ўтиришни ортиқча даҳмаза деб ўйлашган бўлса керак. Қопқондаги тўрт ўчкор икки кунга зўрға чидашди. Учинчи куни Мешполвон: «Одамлардек |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling