Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/86
Sana30.04.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1410404
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   86
Bog'liq
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari

www.ziyouz.com кутубхонаси 
38
– Ёшга қараб иш қилайлик. 
– Ўзи бир исқирт каламуш бўлса, шунгаям мулозаматми? 
Мешполвон шундай деди-ю, бутун бошли луқмани олиб, бафуржа оғзига ташлади, бир-икки 
ямлаб, ютиб юборди. 
Масаллиғ жиғилдондан ўтиб бўлгач, бошқалар лаби шилпиллаганича ноумид қолганини 
кўриб, пича ўнғайсизланди. 
– Ортиқча кўнгилга олманглар, – деди у шерикларига қиялаб. – Илон афандиларни эртага 
яна овга жўнатаман. Бунданам семизроқ каламушларни тутиб келишади. Кейин роса маза 
қиламиз, тўғрими? 
Ошқозонига озгина илиқлик ўрлаб, Мешполвон бу кеча ҳаммадан олдин ухлаб қолди, 
хурраги Иблисжарнинг борлиқ кавак-кандикларига ёриб кира бошлади. Қоронғуда у одамдан 
кўра кўпроқ ертандирга ўхшаб кўринарди. 
Ярим кечада кимдир уни чимчилаётгандек бўлди. Кўзини очибоқ, бир сапчиб тушди. 
Чумаквойникидан ҳам ўсиқроқ пилта сочлари гажимдек ҳилпираётган тўлпоққина бола оппоқ 
тутунга бурканганича тепасида жилмайиб турарди. 
– Кимсан ўзинг? – дея қалтираб сўради Мешполвон. – Қаёқдан кепқолдинг? 
– Ие, намунча қўрқасан? 
– Яқинлашма менга! Қирқ бошли аждарҳони қиймачалпак қилганман. Сенгаям чатоқ 
бўлади. 
– Иблисжар ҳоқонининг эварасиман, менга бўйнингни чўзма! 
Бу гапни эшитиб Мешполвоннинг баттардан ранги оқариб кетди: 
– Вой! Иблисмисан ҳали? 
– Ажинаман. Отим Ҳожихонажина. 
– Номингни эшитиб, хурсанд бўлдим. Бўпти энди, кетавер. 
Ҳожихонажина бу гапдан ранжиб қовоғини солди: 
– Нега мени ҳайдаяпсан? 
– Ҳайдаётганим йўқ. Кўриб турибман, яхши бола экансан. 
Ҳожихонажина тезда ўзгариб, яна аввалгидек жилмайиб боқди: 
– Менга ўртоқ бўлмайсанми? 
– Э, қўйсанг-чи, – деди Мешполвон капалаги учиб. – Бошқа ўртоқ қуриб кетибдими? Бир 
кунмас бир кун сал аразлатиб қўйсам, мени уриб кетасан. Кейин ё жағим қийшаяди, ё ғилай бўп 
қоламан. 
Сўнг дилидаги тахмин-у шубҳаларни тилида шундай изҳор қилди: 
Мен қўрқмайман жаридан, 
Ҳатто қовоғаридан. 
Турса лекин ажина, 
Ўтгим келар наридан. 
Чўчимайман илондан, 
Думи гажак чаёндан. 
Ажинага тобим йўқ, 
Етиб келдинг қаёндан? 
Титрамайман бақадан, 
Арра тишли лаққадан. 
Дардим тутар, гап кетса 
Ажиналар халқидан. 


Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling