Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari
www.ziyouz.com кутубхонаси
34 – Ўша йўлни кўрсатиб қўёлмайсизми, холагинам? Қасрга тезроқ етволсак бўлгани, кейин ўч олишни бизга қўйиб берасиз. – Вой, бўйингга гиргиттон бўлайлар! Вой, сенлардан холанг айлансин! – дея тағин илжайиб саннай кетди кампир. – Йўл кўрсатиш нима бўпти? Сизларни ўзим бошлаб борақоламан. Сепкилшоҳнинг дод-войларини қулоғим билан эшитмасам, армонда ўлмайманми? Кампир туяга мингашиб йўл бошлади. Кун ботаётган маҳалда Иблисжар ёқасига етиб келишди. Жарлик тўрт терак бўйи чуқурликда бўлиб, ёнбағирлари қиличда кесилгандек типпа-тик эди. Пастга қарашган чоғда кўзлари жувиллаб, бошлари айланиб кетаёзди. Жар бўйидан пича юриб боришгач, ёғоч кўприкка дуч келишди. Бу ерда жар ичидан қад кўтарган устунсимон тик қоя бўлиб, унинг чўққиси билан ёнбағир оралиғи ўн беш қадамча чиқар, қоянинг бериги тарафи тик, нарёғи эса жар ичига бемалол тушиш учун атайлаб ясалгандек суйри эди. Қоя билан ёнбағирликни йўғон ёғочлар ташланиб қурилган кенггина кўприк бирлаштириб турарди. Улар кўприкдан ўтиб, қоядаги айлана йўлакдан жар тубига тушиб боришганда, кун қоронғилаша бошлади. Булоқ сувидан тўйиб ичиб олишгач, йилтираб кўринаётган жилға ёқалаб анча йўл юришди. Тун росмана қуюқлашиб, ҳеч нимани кўришолмай қолгандагина, серўт жойни танлаб, тунашга тўхташди. Эрталаб уйғониб қарашса, кампир жойида йўқ. Уёққа югуриб чақиришди – топилмади, буёққа югуриб чақиришди – топилмади, охири ҳайрон бўлганларича бир-бирининг кўзига тикилишди. Мешполвоннинг назарида шериклари унга ҳадиксираб қараётгандек туюлди. Шундан кейин: «Менга бунақа қараманглар. Нима, кампирларингни еб қўйибманми?» – деб ўзини оқлашга тушди: Очликда лой тотганман, Аравамой тотганман, Калишпатой 14 тотганман, Одам еган эмасман. Баъзида жун еб кўрдим, Кабобтутун еб кўрдим, Атирсовун еб кўрдим, Одам еган эмасман. Гоҳи тивит чайнадим, Гоҳи чигит чайнадим, Дам семизқурт чайнадим, Одам еган эмасман. Ростдир бойқуш еганим, Шамни нохуш еганим, Хамиртуруш еганим, Одам еган эмасман. Хом гўштдан қон яладим, 14 Калишпатой – калишнинг патаги, демоқчи. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling