Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari
www.ziyouz.com кутубхонаси
32 Зодагон йигитлар кўлдан чиқиб келиб, бақрайиб қолишди: дастурхон пайҳон, ноз- неъматларнинг кўпи гумдон. Бошига сопол идиш кийган нотаниш жулдирвақи кўзини мўлтиратганича қунишиб турибди. Ундан кўрайлик дейишса, бир бола шунча овқатни қоринга тиқворишига ишониб бўлмайди. Охири ораларидаги энг барвастаси унга яқинлашиб, «Бу қайси товуқнинг иши?» – деб сўради. – Озгина гўшт берсанглар, тўғрисини айтишим мумкин, – деди Мешполвон. Шунда йигитларнинг лайчасифатроғи олдинга пилдираб чиқиб, «вей, ўзингни қийма қипқўймайлик тағин», дея мушт дўлайган вақтда, Мешполвоннинг эски терслиги қўзиб, гапни баланддан олди: Дабдурустдан урмагин дўқ, Ғалваларга тоқатим йўқ. Шукур қилки, бетамизни – Тузлолмайман очлигимда. Гапирсанг сал бўлиб одам, Берардим тўқ бўлсам ёрдам. Лек қорнимдан бошқа мақсад Кўзлолмайман очлигимда. Овқат есам бўлар аён Нима рост-у, нима ёлғон. Азал тўғри гапни топиб Сўзлолмайман очлигимда. Ўқраясан менга нечун? Аҳволимни ўзинг тушун – Очиқ айтсам, поччамни ҳам Сизлолмайман очлигимда. Овқатларни қилиб талон, Кетди сурлар бирон томон. Улар кетган томонни мен Эслолмайман очлигимда. Бояги барваста йигитнинг тоқати тоқ бўлиб: «Э, менга деса дастурхонниям қўшиб ют. Буларни ким еганини гапирсанг-чи, нафсингга ўт тушгур!» – деб бақириб берди. Мешполвон олисда қўшиқ айтиб бораётган суворилар томонга ишора қилди: – Ана, тўқ қоринга ашулани важанглатиб кетишяпти. – Отларни эгарланглар! – деб шерикларига қичқирди барваста зодагон. – Бу таги пастлар пошшоликнинг айғирини минволиб, ҳовлиқиб кетганга ўхшайди. Еганини бурнидан булоқ қиламиз. Кетдик! Улар шоша-пиша кийиниб, қуролларини тақишди, отларни пала-партиш эгарлаб, қора папоқли сувориларнинг кетидан пойга қўйишди. – Ҳамма овқатлар хуржунларга тиқилсин! – дея Мешполвон ҳам ўзиникиларга буйруқ берди. – Бу ердан вақтида жилмаган – номард. Хуржундаги озиқларни иложи борича тежашиб, ошқозонларини шоҳона таомларда «безашиб», қоринлари чирманда, ўзлари дармонда бўлиб, яна тўрт-беш кун йўл юришди, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling