Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/86
Sana30.04.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1410404
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   86
Bog'liq
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari

www.ziyouz.com кутубхонаси 
28
МЕШПОЛВОН: 
– Теринг беш қоп ғайноли, 
Олти пақир шафтоли. 
ОШИҚБОЛА: 
– Элликтача нок беринг, 
Ювиб-нетиб пок беринг. 
ЧУМАКВОЙ: 
– Кўп емайман мен гўдак, 
Анор чўзинг бир этак. 
РАЙҲОН ҚИЗИҚ: 
– Олма тушса тап этиб, 
Еб қўяман хап этиб... 
– Вой, аканг айлангурлар-ей, итдек очқаганга ўхшайсизлар-ку,– деб ачинганнамо бош 
тебратди Мутал-майнавоз. – Қани, қани, меҳмонхонага киринглар-чи, насибада борини 
дастурхондан олганимиз маъқул. Шунда кабоби сизга, савоби бизга бўлади. 
«Шундай одамни ёмонлаб юрибди-я», деб ўйлаб, Мешполвон Райҳон қизиққа чапя тагидан 
ўқрайиб қўйди. Сўнг мезбоннинг қуюқ мулозамати, мулойим илтифотидан баҳри-дили очилиб, 
унинг кўзига умидвор тикилганича бир сўз деди: 
Топмасак сизни агар, 
Очдан ўлардик, масалан. 
Кулча-ю чой берсалар, 
Соғлик тилардик, масалан. 
Туппани қилсак тамом, 
Коваток димлаб момом, 
Қўйсалар писта-бодом, 
Эрмак қилардик, масалан. 
Қазини юпқа тилиб, 
Келтиринг тарвуз «юлиб», 
Шуллани «хўр-хўр» қилиб, 
Нонни булардик, масалан. 
Шавлалар бўлгач ҳазм, 
Шўрнўхат бермак – расм, 
Сут ичиб қурсак базм, 
Шодон кулардик, масалан. 
Ошпалов келса пишиб, 
Чайнасак бодринг қўшиб, 
Қорнимиз мешдек шишиб, 
Яйраб силардик, масалан. 


Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
29
Тўртовлон меҳмонхонага киришди, адрас кўрпачаларга чордана қуришди. Мутал-майнавоз 
пойгакка чўккалаб, юзига фотиҳа тортди, қўл қовуштириб «хуш кўрдик» қилди. 
– Қани, қани, меҳмонларнинг қўлига сув қуйворинглар, – дея очиқ эшикдан ташқарига 
бўйланди у. 
Иккита ғулом
12
зипиллаганича кириб келди. Уларнинг қўлида ҳеч вақо бўлмаса ҳам, 
ниманидир ушлаб тургандек эҳтиёткорона қадам босишарди. 
Биринчи ғулом Мешполвонга яқинлашиб, ўзини ўнг қўлида офтоба, чап қўлида чилопчин 
тутгандек кўрсатди, «қўлни чайқасинлар», дея қаддини эгди. 
Мешполвоннинг бир жаҳли чиқиб, бир гўлайиб, бунинг чинми-ҳазилми дегандек ғуломга 
зийракланиб тикилди, унинг жиддий ва итоаткорона қиёфадалигини кўриб, баттар меровланди. 
Мутал-майнавоз: «Чилопчинни пастроқ тутсанг-чи, мол!» – деб ғуломни жеркиб бергач, 
ҳаммаси рост шекилли деб кўринмас чилопчиннинг устига қўл чўзди. Ғулом уч марта сув 
қуйгандек қилиқ қилди. Иккинчи ғулом «сочиқни олсинлар», дея унга қуруқ қўлини узатди. 
Бошқалар ҳам ноқулайликдан қизариб-бўзарганларича қўл чайқаган бўлишди. 
Шундан кейин биринчи ғулом дастурхон ёзаётгандек ҳаракат қилди, чўри қизлар эса 
ўзларини баркаш кўтаргандек кўрсатиб, қаторлашганича кириб кела бошлашди. Мутал-
майнавоз: «Майизларни буёққа қўй. Шўрданакни нарёққа сурсанг-чи», деб дастурхончи 
ғуломни тергаб турди. Ҳатто чўрилардан бирини «узумни тоза ювмабсан» деб йўқ баркаши 
билан орқага қайтариб юборди. Гўё нон синдирган бўлди. Кейин чой қуйиб узатаётгандек бўм-
бўш қўлини меҳмонларга бир-бир чўзиб чиқди. 
Деярли бутун ҳаёти турли таҳқирлашларга чидаш билан ўтган Райҳон қизиқнинг босиқлиги 
қўл келиб, тезда эсини йиғиб олди, ўзини алланарсага нон ботириб еяётгандек, чойни 
хўриллатиб ичаётгандек қилиб кўрсатди. 
– Манави шинни беданатутникими дейман? – бепарво туриб Мутал-майнавозга савол берди 
у. 
– Топдингиз, меҳмон, топдингиз, – деб одоб билан таъзим қилди Мутал-майнавоз. – Ана шу 
ҳолвойтарниям бир ялаб кўрмадилар-да. 
Шундан кейин бошқалар ҳам Райҳон қизиққа қўшилиб, эрсак-терсак кавшанишга тушишди. 
Қуруқ кавшангани сари Мешполвоннинг ичаклари кучлироқ ачишиб, томоғига сўлак тиқила 
бошлади. 
Мутал-майнавоз сипо чўккалаб олиб, лағмон кетидан ўрама, ўрама кетидан димлама, 
димлама кетидан думба-жигар, думба-жигар кетидан лўлакабоб буюриб тураверди, чўрилар 
хонага қуруқ кириб, қуруқ чиқаверди. Ниҳоят, номи бор-у ўзи йўқ ош тортилиб, апил-тапил «еб 
бўлингач», меҳмонлар бу хўрликдан тезроқ қутулиш учун уй эгасидан фотиҳа сўрашди. 
Ташқарида чала-чулпа хайрлашиб, шошилинч йўлга чиқишди. 
Алами ичига тўлиб турган Мешполвон дарвозадан ўтибоқ, Мутал-майнавозни бўралашга 
тушди: 
– Ҳозир урушга кетмаётган бўлсам, бу баттолни қиймалаб ташлардим. Обрўйимни икки пул 
қилди-я. 
– Шапалоқ солай десанг, қўлинг бормайди, – ёниқиб боқди Чумаквой. – Бир таъзим қилади, 
бир илжаяди. 
Сизларга айтувдим-ку, жуда пихини ёрган деб, – дея кулимсиради Райҳон қизиқ. – 
Нафснинг ноғорасига ўйнаб, мениям ҳижолатга қўйдинглар, укавойлар. 
Ошиқбола уларнинг ғалвасига барҳам беришга тиришиб деди: 
– Бўлди-да энди, ҳозир бунақалар билан ўчакишиб юрмайлик. Олдимизда тоғдек душман 
турибди. 
12
Ғулом – хизматкор, қул. 


Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling