Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari
www.ziyouz.com кутубхонаси
24 шалвироқ, бети ялпоқ, бошида кигиз қалпоқ, жағини соқол босган, бўйнига чўзма осган пак- пакана чол қорин қучганича панадан чиқиб келиб, майсаларга думалаб-думалаб хохолай бошлади. Биринчи бўлиб Ошиқбола ўрнидан турди, кейин Чумаквой билан Мешполвон. Улар қотиб- қотиб кулаётган митти чолга бир-бир хўмрайиб, кийимларидаги чангни қоқа кетишди. Сўнг ҳар бири ўз уловига қараб юрди. Буни кўрган чолнинг бирдан кулгиси босилиб, бароқ қошлари осилиб, кипригидаги ёшларни қоқиб, уларга ҳайратомуз боқиб: «Ие, бу қанақаси, укавойлар? Ростданам мени урмасдан кетаверасизларми?» – деб, орқадан пичинг қистирди: Ҳў, омади кетмагурлар, шошманглар, Мени писанд қилмай ҳаддан ошманглар, Уч паҳлавон уч қарғадек қочманглар, Нега мени дўппосламай кетяпсиз? Қанд емасдан ҳали ҳеч ким ўлмаган, Текин қанд еб ё сандиғи тўлмаган, Устингиздан биров мендек кулмаган, Нега мени дўппосламай кетяпсиз? Очнинг кўнгли нозиклигин билсам ҳам, Қоғозга лой ўраб, ипга илсам ҳам, Ҳаммангизни боплаб жинни қилсам ҳам, Нега мени дўппосламай кетяпсиз? Шунда Мешполвон жаҳлланиб: «Ўзим етти иқлимга донғи кетган Мешполвон бўлсам, булар мендек паҳлавоннинг шогирдлари бўлишса-ю, одам қуриб кетгандек, сизни савалаймизми?», - дея сўзни кўпиртириб берди: Дувол учраса бузиб ўтдим, Занжир учраса узиб ўтдим, Бўри учраса эзиб ўтдим, Кўлдан бақадек сузиб ўтдим, Тоғдан аччиғим қўзиб ўтдим, Чўлдан қумғондек қизиб ўтдим, Сувсиз саҳродан безиб ўтдим, Тулкидек жуним тўзиб ўтдим, Изимни қумга чизиб ўтдим, Даштда қуёндан ўзиб ўтдим, Қулоғини бир чўзиб ўтдим, Юзлаб қишлоқни кезиб ўтдим, Ошнинг ҳидини сезиб ўтдим... – Майли, укавойлар, урмасанглар ихтиёр ўзларингда, – деди чол. – Лекин, барибир қизиқ иш қиляпсизлар. Шу ерда болаликдан берисига ўткинчиларни мазахлаб келаётган бўлсам, ҳали бирон марта калтак емасдан қолмаганман. Мана, юзимдаги чандиқларни кўриб турибсиз, булар баданимдагиларнинг мингдан бири холос. Ўнта бармоғимдан саккизтаси қийшиқ, ўттиз икки тишимни ўттизимдаёқ тўкиб бўлишган, қўл-у оёқ, умуртқа-ю қовурғаларимнинг синмаган |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling