Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari
www.ziyouz.com кутубхонаси
20 беҳад димоғи кўтарилган бўлсаям, ўзини камтарроқ кўрсатишга уринди. – Бас энди, лўлижонлар, мақтовни тўхтатинглар, – деди у мўмиқдек 10 ғўдайиб. – Булар нима бўпти? Аслини олганда, эртакдаги қизил девниям мен сулайтирганман. Мақтанишни ёмон кўрганимдан, ҳеч кимга айтмай юрувдим. Бўлди энди, уялтирманглар мени. Одамлар мана шунақа оёғимга йиқилавермасин деб қирқ бошли аждарҳони тинчитганимниям бировга билдирмагандим. Бас, одамни хижолат қиляпсизлар. Очиғини айтсам, Бадахшон-у Фарғонани кемириб ётган одамхўр ялмоғизниям, Бухоро-ю Хоразмни тилсимлаб қўйган малла жодугарниям ўзим ўлдирганман. Етар энди, этагимни ўпиб, мени уялтирманглар. Қуруқ мақтайвергандан кўра, овқат-повқатдан гапиринглар. Буни эшитиб, мазангларнинг оқсоқоли меҳмонни сийлаш кимни ўлдирибди деб, зиёфат устига зиёфат бераверди. Мешполвон эса, «бўлди, тўйдим», демай, борини бўкситиб ураверди. Мазангларнинг икки ҳафтага етгулик озиқ-овқати қиронга учраб, «топганимиз шу эди», деб узр сўрашгандан кейин, Мешполвон ноилож қўлини артди. Нафси андак тийилиб, кайфияти суюлиб майсага ёнбошларкан, Ошиқболага қараб деди: – Манавини одамгарчилик деса бўлади. Мазангларга қойил қолдим. Ке, ошна, карвонни мол-дунёси минан шуларга берайлик. – Нарсаларни эгаларига қайтарамиз, – деб эътироз билдирди Ошиқбола. – Улар камбағал одамларники. Мешполвоннинг бирдан жаҳли қўзиб ўшқирди: – Мингподаликлар Сепкилшоҳга ўзлари сотилган. Балони олишсин! Ҳозир унинг дилида кечаётган сўзларни мисраларда ифодалашга уриниб кўрайлик: Боқма бой-у ночорига, Қўшма одам қаторига, Ўз юртининг атторига – Сотқинларга раҳм қилма. Моласидан уялмаган, Даласидан уялмаган, Боласидан уялмаган Сотқинларга раҳм қилма. Урушмасдан асир тушиб, Бир-биридан энди чўчиб, Юраверсин ранги ўчиб, Сотқинларга раҳм қилма. Ёв соқолин юлолмаган, Ўқлов билан сололмаган, Мендан ўрнак ололмаган Сотқинларга раҳм қилма. – Қонингни қайнатмасдан тургин,–дея Мешполвонга танбеҳ берди мазанг кампир. – Ўртоғинг тўғри айтгани шуки, одамларда айб кам, юртни амалдор сотади. Карвондаги муллажирингларни камбағалларга қайтиб топшир. Мазангларнинг бойлиги йўлда, бизга от билан туяларни савғо қилсанглар бўлгани. 10 Мўмиқ– бирон белги сифатида йўл чети ёки майдонга кўмиб ўрнатиладиган ёғоч устун. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling