Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari
www.ziyouz.com кутубхонаси
11 Шўринг қурсин, бахмал чопон, Улғайибсан жуда нодон. Ошиқ нима, билмасмисан? Ўзбакмисан, ҳабашмисан? Бордир яна ёнғоқ ўйин, Ютсанг – овқат икки қўйин. Ёз келганда кириб боққа, Отганмисан зўлдир-соққа? Ерга чизиб «чизма-чизиқ», Сопол суриш ундан қизиқ. Ўйнамаган бўлсанг «Даста» 2 , Демак, мендан зарбинг паст-да. «Ҳаммом пишди» беш ёшга мос, Ўн ёшгача ҳайинчак ос. Катта бўлиб қолдик энди, Бизга бопи – «эшак минди». Билмайман деб жаҳлим қўзма, Ахир, машҳур «Қулоқчўзма» 3 – Кам эмасдир улоғингдан, Ўт чақнайди қулоғингдан. Ҳаммасини қиёслаб кўр, «Мўри-мўри» ўйини зўр. Бордир яна «Бекинмачоқ», Энг қалтиси – «Уршапалоқ» 4 . Қилар сени овчи, жангчи: «Ёппа кураш», «Шоли янчи», «Пичоқ санчар», «Сопқон отди», «Каманд чирмаш», «Арқон тортди». Аралашса агар қизлар, Келин-куёв сайлаб бизлар, Ўйнар эдик «Хола қучган», Кимки совчи – қўлга тушган. Бўшанг қизни қилар қоқвош «Ҳакалакам» минан «Тўптош». Айниқса тил қайрар жуда «Олинг, қуда-беринг, қуда». Ўйнаганлар «Оқ-кўк терак» 5 , Чопа олар нақ пирпирак. Етти пуштдан қолган мерос «Ҳалов, туя», «Тожихўроз»... Э, буларни ким билмабди, 2 Даста–чиллак ўйини. 3 Қулоқчўзма–тўйларда шундай ўйин бўларди: катталардан бирови рўмолчага танга тугиб, болаларнинг ўртасига ташлар, рўмолчани паккага элтган бола тангаларни оларди. Шериклари йўлда тутиб олишса, рўмолчани ташламагунча қулоғини чўзишаверарди. 4 Уршапалоқ ёки муштум-шапалоқ–бирон бола ўнг қўлида қулоғини тўсиб, чап кафтини қўлтиғига тескари қўйиб туради. Орқадагиларнинг бири уради, ҳамма «мана, мана», деб бақиради. Долвой бола урганни топса, ўзининг ўрнига тургизади. 5 «Оқ-теракми, кўк терак» ўйини. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling