Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari
www.ziyouz.com кутубхонаси
2 Мешполвон ҳўнг-ҳўнг йиғлаб, банди қилинганлар ортидан анча жойгача эргашиб борди. Шунда дадаси унга ўқрайиб: «Ойимқизларга ўхшаб ҳиқиллама! Юрт сенга қоляпти!» – деб жеркиб берди.Онаси бўлса, ўғлига юраги тўлиқиб бир қараб қўйди-ю, негадир тезда юзини ўгириб олди. Дадасининг гапидан кейин Мешполвон ўз-ўзидан жойида тўхтаб қолди, даштнинг чағир йўлида имиллаб қадам ташлаётган одамларнинг қораси ўчгунича мўлтираб тураверди. Юзлаб оёқлар остидан кўтарилиб, уфқни тумандек қоплаб олган чанг аста-секин сепсилди, илонизи йўл энди бўм-бўш эди. Банди қилинганлар сафи бутунлай кўздан йўқолган бўлса-да, улар айтиб бораётган қўшиқ болакайнинг қулоқлари остида қайта-қайта жаранглайверди: Мардлар сенга фидо бўлди, Бизлар тирик жудо бўлдик, Кечир бизни, она юрт. Мунгли қўшиқ айтмоқдамиз, Сени ташлаб кетмоқдамиз, Кечир бизни, она юрт. Берган сутинг оқлолмадик, Душманлардан сақлолмадик, Кечир бизни, она юрт. Энди пайҳон далаларинг, Қул-чўридир болаларинг, Кечир бизни, она юрт. Анча маҳалгача дараги бўлмаганидан юраги пўкиллаб, душманлар униям қулликка судраб кетишдимикан деб жони ҳалак юрган энаси, Мешполвоннинг соғ-саломат қайтиб келганини кўриб, аввалига севинчи ичига сиғмай қолди. Кейин бирданига «ҳув-ҳув»лаб йиғлашга тутинди: – Қора папоқ кийганлар ҳамма нарсамизни талаб кетишди. Энди сени қандай тўйдираман, етимчагинам? – Мунча ваҳима қиласиз? – деб чинқирди Мешполвон. – Филни пишириб беринг деяпманми? Жа борса, бир қозон шўрва ичиб, икки тандир нон ейман-да. Яхшиямки, бу юртнинг қуёшли ойи кўп, тупроғининг мойи кўп, ариқ билан сойи кўп. Босқинчилар кетганидан кейин ёз ўрталарида экилган бўлишига қарамай, арпа-ю буғдой, мош-у ловия, макка-ю шоли, жавдар-у қўноқ, қизилча-ю ошқовоқлар кеч кузга қолмасдан пишиб етилди. Одамлар кўп тиришиб, кам ухлаб, тут шиннисини зоғора нонга булаб, ошқовоқни сутга димлаб, беҳи баргидан чой дамлаб, қулликка кетганлар ғамида кўз намлаб, қишдан эсон-омон чиқиб олишди. Бу даврда Мешполвон билан энасига, айниқса, қийин бўлди. Кампир бечора ўзини унутиб, чала тўйиш туфайли неварасининг кўзлари киртайиб бораётганига куюнса, хўратомоқ бола дўмбирадек қорни кун сайин пучмайиб, белида иштон ўрнашмай қолаётганидан ичикиб юрди. * * * Сирдарё билан Амударё жўш ураверди, Орол денгизи тўласича тураверди. От кетидан тойлар ўтиб, кун кетидан ойлар ўтиб, яна бодом гуллади. Қушлар чуғирлашни, чумолилар ушоқ ўғирлашни бошлади. Мешполвоннинг юртдошлари асалари галаси билан бир вақтда |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling