Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/86
Sana30.04.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1410404
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   86
Bog'liq
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari

www.ziyouz.com кутубхонаси 
15
Алам қилар келинча, 
Сақич олиб чайнасак. 
Келинчалар, келинглар, 
Чирмандадан олинглар. 
Куйса куяр қайнана, 
Уни чалиб ўйнасак... 
Мешполвон уларнинг олдини тўсиб, яқин атрофда карвонсарой бор-йўқлигини сўради. 
Ўйинчи кампир бўйнидаги маржонларини шарақлатиб, пиёладек кўзларини чарақлатиб, унга 
яқин келди. Қўлини белига тиркаб, оғзидан довул пуркаб: «Биттагина карвонсарой бор, уям 
товуқнинг катагидек тор, ҳар ўнта мусофирдан биттаси тўғри, қолгани ўғри, ухласанг – у 
ёнингда ҳанги, бу ёнингда банги, сани кўнглинг гумонда, уларники – ҳамёнда, топилса – 
чақани, топилмаса – отингдаги тақани олишади. Ундан кўра, биз билан юринглар, туннинг 
гаштини ялангда суринглар, сой бўйида базм қиламиз, еганимизни ажриқда думалаб ҳазм 
қиламиз», деди. Икковлон бир зум пайсалланиб туришгач, қимматбаҳо молимиз йўқ, бировдан 
хавфсирайдиган ҳолимиз йўқ, дейишиб мазангларга эргашишди. 
* * * 
Бу кўчманчилар шаҳар четидаги сой соҳилига макон қуришган экан. Бориб, ўтлоқ жойга 
давра-давра бўлиб ўтиришди. Ҳар ким ҳимматига яраша нарса олиб келиб, ўртага тўкаверди. 
Мешполвон текин зиёфатдан суюниб, эндигина енг шимармоқчи бўлиб турган эдики, от 
туёқларининг дупур-дупури эшитилди. Қош қорая бошлагани туфайли, қандайдир отлиқ тўда 
шу ёққа яқинлаётганини ҳам илғамай қолишибди. 
От устига ўрнатилган улкан тарвузни эслатувчи бақалоқ киши биринчи бўлиб дўнг ортидан 
чиқиб келди. 
– Бу Наҳанг ўлпончи,– дея у томонга ишора қилди ўйинчи кампир.–Солиқ тўплаб юрибди. 
...Вой, ўйинқароқ китобхонларим-ей, ҳали солиқнинг нималигиниям билмаймиз денг? Жуда 
бахтлисизлар-да! 
Дунёда зўрлаб олинадиган солиқдан расво нарса йўқ. Масалан, айтайликки, бобонгизнинг 
бобосидан мерос қолган беш таноб ерингиз бор. Ана шу ерга ўзингиз чилла суви бериб, ўзингиз 
ҳайдаб, ўзингиз ўғит солиб, ўзингиз мола босиб, ўзингиз уруғ сочасиз. Ариқ тозалаш-у экин 
суғориш ҳам ўзингизнинг бўйнингизда. Югуриб-елиб, буғдойниям пишириб оласиз. Кейин 
ўрасиз, боғлайсиз, тўплайсиз, хирмонга ташиб чиқасиз, ёясиз, бировнинг ҳўкизига ҳақ тўлаб 
янчийсиз. Донни похолдан ажратиб олгач, уни шамолга шопириб саралайсиз. Ана энди ғаллани 
қопга солсангиз ҳам бўлаверади. 
Буғдой ўн қоп чиқди дейлик. Унга қараб, каллада хомчўт қила бошлайсиз: тегирмонга олиб 
борсам, тахминан шунча ун бўлади, шунчаси тегирмонҳақига кетади, шунчасини нон ёпиб 
ейишга ажратаман, шунчасини сотиб, рўзғорга шу-шу нарсаларни оламан... 
Бирдан фикрингиз чалкашади, бу буғдойлардан келаси баҳорда экишга уруғлик асраб қўйиш 
ёдингиздан кўтарилганини фаҳмлайсиз. Ҳисоб-китобни қайтадан бошламоқчи бўлиб 
турганингизда, дабдурустдан пошшоликнинг одамлари келиб қолади, буғдойларни 
Сепкилшоҳга қарашли ерларда ўстирдинг, энди ҳақини чўзиб қўй, дейишади. 
Ўз меҳнатингиз билан ўз ерингизда етиштирган ҳосилингизнинг пошшолик учун 
олинадиган ўша қисми «солиқ» дейилади, уни ундириб кетадиган кишиларни эса «солиқчи» ёки 
«ўлпончи» деб қарғашади. 
Ўлпончи инсоф қилса, буғдойингизнинг ярмини, инсоф қилмаса, ўн қопдан етти-


Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling