Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari
www.ziyouz.com кутубхонаси
13 Олдда доим асилзода, Қолган одам гўё пода. Майли, олдда юрса юрсин, Бироқ чангитгани қурсин. Ачишади танглай-томоқ, Кўзларингга тўлар тупроқ. Йўл қаёқда, кўролмайсан, Жиловниям буролмайсан. Савол берсанг, келмас жавоб, Етаклайди баттар шитоб... Айтинг, ахир бундай «пойга», Бошлаб борар охир қайга? Сизга ростин десам, хуллас, Эргашганга қилманг ҳавас. Умр ўтар бўлса чангда, Ўлган яхши бирор жангда. Бориб-бориб, тўрткўчага туташувчи кенг ялангликка чиқиб қолишди. Ўртада – сувсиз тошҳовуз. Ҳовуз бўйидаги қуриган чинор остида соч-соқоли ошқовоқпалак бўлиб ўсган, чакмони қаландарнинг пайтавасидек тўзган, шалварига мингта ямоқ оралаган, оёғининг бошмалдоғи чориғидан мўралаган ҳайкалсимон бир гадой ажаб-ажаб гапларни айтиб, жавраниб ўтирарди: – Ҳў, одамлар! Жиндак ақл ташлаб ўтинг, ўрнига тилимни бераман. Мешполвон ҳеч нарсага тушунмай, меровланганича Ошиқболага қаради. – Ҳў, одамлар! Менга инсоф бериб, жиғилдонимни олақолинг. Биламан, барибир сизга инсофнинг кераги йўқ. Энди Ошиқбола ҳам ҳайратланиб, Мешполвонга ўгирилди. – Ҳў, одамлар! Майли, бурнимни олинг, ортиқча кўз-қулоқларни менга топширинг. Икки мусофир анграйган куйи уловларидан тушиб, гадойга яқин боришди, бирин-кетин салом беришди. – Гапни қисқа қилинглар, – деди гадой. – Сизларга ўпка керакми? Ўрнига нима берасизлар? Юракми? Улар нима дейишни билмай, бир муддат каловланиб туришди. Ниҳоят Ошиқбола тили тутилиб гап бошлади: – Нега... бунақа деяпсиз, бобо? – Оламдаги энг қимматли жонзот – одам, – дея шоҳона қиёфада осмонга қўлини бигиз қилди гадой. – Чунки, унда ақл бор, идрок бор. Ақл-у идрокниям, фаросатниям кўз билан қулоқ бойитади. Биз бўлсак, бурун билан яшаяпмиз, тил билан кун кўряпмиз. Исковучмиз! Чақимчимиз! – Бечорага борингни бергин, – деб шивирлади Мешполвон, – очликдан жинни бўпқолай депти. Гадой бу гал уларни қулоқ солиб эмас, кўзи билан тинглаётгандек эди. – Дунёда уч хил жинни бор: халқини талончилик билан тўйдирадиган подшо, подшо нима деса маъқуллайверадиган амалдор, шу иккала жиннига қўшилган фуқаро. Гадой шундай дея улардан юз ўгириб, виқор билан жағини кўтарди, булутлари қизғиш осмонга қиялаб тикилди. Ошиқбола тулпоридаги хуржунни таг-туги билан олиб келиб, унинг олдига қўяётганда ҳам, иккови аста узоқлашиб бораётганда ҳам, раҳмат айтиш тугул ҳатто чурқ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling