www.ziyouz.com кутубхонаси
22
Қўлда турган туппагим.
Ўзи гўё қаламдир,
Ёқтиргани – қалампир,
Бошқа овқатни бир-бир
Четга сурган туппагим.
Бирга-бирга эл кезиб,
Дардларимни тез сезиб,
Юрагимни гоҳ эзиб,
Суҳбат қурган туппагим.
Бировга дил яшнатар,
Бировга ўқ сачратар,
Дўст-душманни ажратар
Кўпни кўрган туппагим.
Чиқди жуда нозиктаъб,
Суйган ёғи – доим чап,
Кимки менга отса гап,
Кўздан урган туппагим.
Ёв кўзидан урсак соз,
Мени қучманг, илтимос,
Вазифам пуфлаш холос,
Асли мерган – туппагим.
Ошиқбола кулиб қўйиб сўради:
– Чивинниям кўзидан ура оласанми, Чумаквой?
– Буни қийин жойи йўқ, жўро, – дея пинак бузмай гапирди Чумаквой, – ишқилиб, кўзи
қаердалигини кўрсатиб тургин.
Ҳўкизтери ёпинган Мешполвон ўқловни қозонқопқоққа «тақира-туқур, тақира-туқур» уриб,
эски ашуласини бошлади:
Олма едим бақалоғидан,
Гилос едим чақалоғидан,
Анжир едим япалоғидан,
Боғбон буванинг шапалоғидан...
Туя-отлари ҳарсиллаб, қовирғалари қирсиллаб бораётган Ошиқбола билан Чумаквойнинг ўн
кун умри даштда шу ашулани такрор-такрор тинглаш билан ўтди. Мешполвоннинг иштаҳаси
дастидан асранғи озиқлар кутилганидан илгарироқ тугаб, аҳвол тобора танглашиб бораётган
эди.
Ўн биринчи куни даштни қоплаб ётган кўзтикан-у чангал, ёвшан-у юлғунлар борган сайин
сийраклашиб, энди онда-сонда қуроғ-у қамиш, бангидевона-ю бурганлар кўзга чалина бошлади.
Араваиз йўлнинг ёқаларида ёш мажнунтолни эслатувчи қирчинлар кўпроқ учраган сари учала
ўчкорнинг дили равшан тортаверди. Қирчин дегани серўт яйлов ёки суғориладиган ерларга
яқин жойларда ўсади. Табиийки, қаерда чорва боқилиб, экин экилса, ўша ўртада одамзод
Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |