Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/86
Sana30.04.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1410404
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   86
Bog'liq
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari

www.ziyouz.com кутубхонаси 
31
– Ҳе, бетасир! Дуч келган ҳайвонга ачинаверасанми? Минг ёрдам қилгин, тўнғиз зоти 
барибир сенга эл бўлмайди... 
– Бопланг, отагинам! – деб далда берди Мешполвон. – Бу бетигаям тарсиллатинг! 
– Ҳе, калланг қурсин! – дея тергашни кучайтирди Райҳон қизиқ. – Кўрпангга қараб оёқ узат, 
деб неччи марта айтганман, ғирт гаранг экансан-ку. Мешполвондек одам турганда, сен билан 
менга гапиришни ким қўйибди? Қачон эсинг киради, вей? Ҳозир мана шу чўзма билан 
бурнингга қаратиб... 
– Отманг чўзмани! – қичқирди Мешполвон. – Бўпти, бу нодонни кечирдим. 
У узангига тирмашаётиб қўчқорга бир-икки бор ола қараб қўйди. Эгарга пахсакашдек 
ўрнашиб олгач, чўлоқ хачирини ликонглатиб, шерикларини йўлга бошлади. 
Ҳивич уриб туясини ўрнидан қўзғатаётган Чумаквой, жаҳлланиб пўнғиллади: 
– Баттар бўл, ҳароми тўнғиз. Биздек паҳлавонлар емоқчи бўлдик, сен аҳмоқ ноз қилдинг. 
– Ҳали уйга бориб роса аттанг дейди, – деб жилмайди Ошиқбола. 
Очлик ҳамма нарсага, жумладан, кайфиятга ҳам завол экан. Улар турнақатор тизилиб олиб 
талай манзилни босиб ўтишди, аммо на ўзаро чақчақлашишди, на Мешполвоннинг «боғбон 
бува» қўшиғини тинглаш шарафига муяссар бўлишди. Худди «дим-дим» ўйнагандек гоҳ хаёл 
суриб, гоҳ теваракка бефарқ кўз ташлаб кетишаверди. 
Қуёш оғаётган паллада олдинда каттакон кўл кўринди. Яқинроқ бориб қарашса, соҳилда 
кенг дастурхоннинг пеши очилиб, бир дунё ноз-неъмат сочилиб ётибди. Попукдор 
дастурхоннинг ёнида тўп-тўп зодагонча кийим, кийимлар устида ханжару қиличлар уюм-уюм, 
ўн чоғлик йигит кўл ўртасида чўмилиб, бақатўнга кўмилиб юрибди. Эгаси йўқ тулпорлар эса 
жиловсизликдан эркалаб, бир-бировини елкалаб, четда майса чайнашяпти. 
Шу пайт бошқа тарафда отлиқлар галаси кўзга чалинди. Сепкилшоҳнинг қора папоқли 
суворилари ўз ҳоқони шаънига хушомаднамо қўшиқ айтганича шу томонга яқинлаб 
келишаётган эди. Тўртталаси дарҳол панага ўтиб, шарбат ўрнига туприк ютиб тураверди. 
Мешполвон кўрсаки, кўлдагилар чалқанча ағанаволиб, аста-секин қирғоққа қараб 
сузишяпти. «Шунча овқатдан бирортасиниям тотмай кетадиган аҳмоқ менмас», деб ўйлади у ва 
шерикларининг «ҳай-ҳай»ига қарамай, ҳалпиллаганича бориб, дастурхон ёнига чўккалади, 
қўлига илинган масаллиғнинг номини суриштирмай, лунжига тиқаверди. 
Қора папоқли суворилар зодагонча кийимларни тепалаб, сара овқатларни тўпориларча 
ямлаётган Мешполвонга ҳайрат билан бирин-сирин боқиб қўйишиб, ашулани тўхтатмасдан 
йўлда давом этишди: 
Бордир пахмоқ соқоли– 
Бир боғ шоли похоли. 
Пошшо бобо соғ бўлсин, 
Доим вақти чоғ бўлсин. 
Ҳамёнида тилло кўп, 
Калласида ҳилло кўп. 
Пошшо бобо соғ бўлсин, 
Доим вақти чоғ бўлсин. 
Айиқтери пўстини, 
Дорга осар дўстини. 
Пошшо бобо соғ бўлсин, 
Доим вақти чоғ бўлсин. 


Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling