Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari
www.ziyouz.com кутубхонаси
26 бурунли, одамларни тумшуқли дейишади. У бирпас тортишиб, болакайларни шерикчиликка кўндиргач, қирчинзор тарафга «ме-е, ме-е- е», дея овоз қилган эди, шохдор бир қўчқор такир-тукур югуриб чиқиб, эгасининг ёнида тўхтади. Чол «қани, кетдик бўлмаса», деб қўчқорга минди, иккала шохидан маҳкам ушлаб, уни олдинга ниқтади. «Хайрият-ей, мендан пастроқда юрадиганлар ҳам топилиб қолди», дея ўзича севиниб қўйди Мешполвон. Пича йўл юришгандан сўнг, митти чол йўлдошларига қўчқордан бўйланиб боқиб: «Дурустроқ сўрашиб олайлик. Мени отим Райҳон қизиқ», деди. Кейин бошқаларнинг исми- шарифи, таг-зотини суриштирди. Ҳаммаси билан танишиб чиққач: – Ие, ҳали Олтиариқданмисан? – дея Мешполвонга илжайиб юзланди. – У томонлик одамларни жуда шинаванда дейишади. Болалигимиздаги бир айтишув ҳозиргача эсимда турибди. Ўша айтишув мана бунақа экан: – Олтиариқ – зўр ариқ! – Бу ариқда нима бор? – Елкани кўк кема бор. – Кемасида нима бор? – Жўра минан Жума бор. Жўравойни уни бор, Жумавойни жуни бор. – Қайга борар Жўравой? – Истамбулга етволса, Унни жунга алмашар. – Қайга борар Жумавой? – Истамбулга етволса, Жунни унга алмашар... Мешполвон Райҳон қизиққа тумтайиб боқди: – Нима бўлгандаям, юртингизга меҳмонмиз. эски-туски шеърларни айтгандан кўра, кичик бир зиёфат ташкил қилсангиз-чи. – Ўзим ҳам юртимга мусофирман, – деб жавоб қилди чол. Сўнг олди очиқ нимчаси остидан боғланган қўшбелбоғнинг бирини ечди. – Мана, белбоғимда бешта қатирма бор, шуни тинчитиб қўяқоламиз. У йўл-йўлакай қатирмаларни тақсимлашга тушди. – Менга иккита беринг, отагинам, – деди Мешполвон. – Қўйниғимда эгизак илонлар ётибди. Қорнини яхшилаб тўйдирмасак, ҳаммамизни чақиб ўлдиришади. – Бе, гап буёқда экан-да, – деб лаб бурди Чумаквой. – Мен аҳмоқни кўргинки, жаллодни чертиб ўлдирганингга ишонибман. Мешполвоннинг қўққис авзойи бузилиб, ўшқириб берди: – Оғзингни юм, лўли! Қўйинга илон солиб юришгаям юрак керак! – Кимда қанча юрак бор – энди буни билмадим... – Лўлилар от ўғирлашдан бошқа ниманиям биларди! Мешполвоннинг жаҳли қўзиши иштаҳасига заррача путур етказолмади, яримта қатирмани Чика билан Пукага бўлиб бериб, биряримтасини ўзи еди. Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling