Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc


* * *  Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса)  www.ziyouz.com


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/86
Sana30.04.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1410404
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   86
Bog'liq
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari

* * * 


Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
27
Улар уловларини ниқтаб, ярим тунда гандираклаб тўхтаб, майсатўшакда ухлашиб, тушида 
қовурмани йўқлашиб, азонда яна эгарни миниб, очликдан кўзлари тиниб йўлда давом 
этишаверди. 
Кунлардан бир куни узоқда каттакон чорбоғ кўринди: Мешполвоннинг кўзига қуймоқ, 
Ошиқболаникига қаймоқ, Чумаквойникига сарёғ кўринди. Райҳон қизиқ эса уларнинг 
ҳафсаласини совитиб деди: 
– Учаланг намунча тамшаниб қолдинг? Хомтама бўлманглар, бу чорбоғнинг эгасини Мутал-
майнавоз дейдилар. Тиллоси минг кўза, уйида ҳар куни рўза, умрида товуққа тўрт дона дон, 
кучукка бир тишлам нон бермаган. Онаси тирилиб келиб «очман» деса, олдига ёвғон шўрва 
қўяди. 
Райҳон қизиқнинг гапига кўра, Мингпода билан Қаҳратония чегарасида яшовчи бу бой 
Сепкилшоҳга биринчи бўлиб сотилган экан. У аввалига шу ўрамдаги одамларни «ўзимизга 
ўзимиз кўпроқ хўжайин бўламиз, камроқ солиқ тўлаймиз», деб алдаб, Сепкилшоҳга яхшиликча 
бўйсундирибди. Кейин қабиладошларининг бирини фитначи, бирини исёнчига чиқариб, 
ҳаммасининг ерини тортиб олибди, ўзларини қулга айлантирибди, ҳатто яқин қариндошларини, 
жигарбандларини ҳам аямабди. Энди бирон киши унинг измисиз бу жойдаги тошни у жойга 
жилдириб қўйишгаям ботинолмас экан. 
– Ҳозир вақтимиз зиқ, Мутал-майнавозингиз билан кейин ҳисоб-китоб қиламиз,– деди 
Ошиқбола.– Лекин, бизга қўрсланиб кўрсин-чи! 
Тўртовлон чорбоғга етиб бориб, дарвозани тақиллатишди. Дарвозабонларни пўписалаб, бу 
ернинг хўжайинини суриштиришаётган чоғда: «Э, келинглар, келинглар. Хўжайин, мана, 
бизмиз», деб илжайганича Мутал-майнавознинг ўзи пайдо бўлди. Тўрт хил улов миниб, тўрт 
турда қуролланган меҳмонларнинг кўзига синчковлик билан бир-бир боқиб чиқди. 
– Қани, қани, буёққа марҳамат қилинглар, – дея таъзимини поёндозга айлантирди у. 
Йўловчилар ичкарига кириб, уловларини боғлаб бўлишгач: «Хўш, хизмат, аканг 
айлангурлар», деб сўради. 
Ташқининг бир тарафи қатор-қатор уй-ҳужра, иккинчи томони мевалар ғарқ пишиб ётган 
мўл-кўл боғ эди. Боғдан кўз узолмай, кекирдаги лик-ликлаб қолган меҳмонлар бир-бирига гап 
бермасдан, кўнглидагини баён қила кетишди. 
МЕШПОЛВОН: 
– Тезроқ узинг узумни, 
Куйдирмасдан кўзимни. 
ОШИҚБОЛА: 
– Нафси бузуқ эмасман, 
Беҳи емай кетмасман. 
ЧУМАКВОЙ: 
– Мени яхши боқинглар, 
Ёнғоқни кўп қоқинглар. 
РАЙҲОН ҚИЗИҚ: 
– Анжирвойни боплайин, 
Жиғилдонга чаплайин. 


Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling