Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari
www.ziyouz.com кутубхонаси
36 тирикчиликка киришмасак бўлмайди, бу ишни туяни ейишдан бошлайлик», деган таклифни ўртага сурди: Қўчқор шўх-у беором, От тепоғич ва ғирром, Хачир гўшти ғирт ҳаром, Туя сўйиб есак-чи? Кун очликда ўтмасдан, Эт суякка етмасдан, Увол бўлиб кетмасдан, Туя сўйиб есак-чи? Беҳол бурун тортгунча, Ёмон ўйга ботгунча, Бармоқ сўриб ётгунча, Туя сўйиб есак-чи? Тўрт кишига қўй камдир, Отлар азал серчандир, Хачирга-ку на ғамдир, Туя сўйиб есак-чи? – Нега бирданига туя дейсан? – чўзилиб ётган жойида шанғиллади Чумаквой. – Қўй гўшти турганда, ипирисқи туяга бало борми, жўро? – Мен-ку қарши эмасман-а, – деб пайсалланди Райҳон қизиқ, – лекин бу қўчқорни есак, дунёдаги ҳамма чўпонларнинг қарғишига учраймиз. Оламдаги энг зотдор қўчқорнинг охирги нусхаси – мана шу. Ҳозир буни етаклаб борсам, қозоқ бийлари қирқ минг тилло беришади. Ошиқбола эса гапни чўзиб ўтирмай, уйқусираган алфозда аста пўнғиллади: – Ғиротдан гапирганнинг тилини суғурволаман... – Унда билганларингни қилинглар, – деб аччиғланди Мешполвон. – Хоҳласаларинг, ана, хачиримни еяверинглар. Очликка ҳатто Чика билан Пука ҳам дош беролмади, Мешполвоннинг қўйнидан чиқишиб, биланглаганларича бутазорга кириб кетишди. – Ҳа, йўл бўлсин, илон афандилар? – деб уларнинг ортидан чинқирди Мешполвон. – Қариндош-уруғларни кўрганими? Илонлар шу куйи бедарак йўқолди... Шу кеч Мешполвоннинг тушига ота-онаси кирди. Улар жазирама даладаги тўп-тўп қуллар қаторида кетмон чопиб, ер ағдаришаётганмиш. Бир вақт онаси ҳолдан тойиб йиқилган экан, уер-буерда ғўдайиб турган қора папоқлилардан бири яқин келиб, «тур» дея биқинига тепибди. Онаси ўрнидан қўзғалмоқчи бўлибди-ю, гандираклаб яна йиқилибди. Шунда қора папоқли қулдор қамчини дўлайган экан, дадаси югуриб келиб хотинини гавдасида тўсиб олибди. Қулдор уни аямай савалашга тушибди. Савалайверибди, савалайверибди... – Урма! Урма дадамни! Дадажон! Онажоним! Мешполвон титраб-қақшаб уйғонганида, аллақачон тонг ота бошлаган экан. Кўзларида жиққа ёш. Шериклари унга ҳайрон тикилиб туришибди. – Тушимда дадам минан онамни уришди, – дея кўз ёшларини артди у. – Шўрликларни ёмон |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling