Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/86
Sana30.04.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1410404
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   86
Bog'liq
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari

 
* * * 
Саҳарги намсалдан дилдираб кўзини очган Чумаквой бош томонида аллақандай «тикир-
тикир» овоз ва қадамлар шарпасини эшитиб, эринчоқлик билан ўгирилиб боқди. Бир-бирининг 
этагидан ушлаганича қаторлашиб кетаётган кўзи сўқир учта кишини кўрди. Олдиндагиси узун 
ҳассасини ерга уриб-уриб, эҳтиёткорона одимлаб бораётганди. 
– Ие, буёққа қандай келдингиз, акажонлар? – дея уйқусираб гап ташлади Чумаквой. 
– Бозорга кетяпмиз, – деди сўқирларнинг йўлбошчиси. 
Чумаквойнинг кулгиси қистади: 
– Унда бозорга етдингиз. Тағин ўн қадам юрибсизки, хўрозқанд дўкони бор. Кўпроқ олиб, 
ялаб ётасиз. 
– Нималар деб тонтираяпсан, ҳов? 
– Демоқчиманки, охират келгунча каламушхўрлик қилиб юрсак ҳам бўлади. Кўзимиз очиқ, 


Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
44
локигин жардан биз чиқолмадик. Ҳай, сизларга йўл бўлсин энди? 
Орқадаги сўқирлар: «Кимсан ўзинг? Қанақа жарни гапиряпсан?» – деб жавраниб беришди. 
Чумаквой: «Бу ерни Иблисжар дебдилар. Ҳаммангизни қудуқдаги тошбақага ўхшатдим», 
дегандан кейин, бу гал иккови йўлбошчига дағдага қила кетди. 
– Бизни қаёққа бошлаб келдинг, масов? 
– Кеча айтувдим, «кўкнорини камроқ ичгин», деб. Падаргинангга минг лаънат! 
Шу тариқа, бири олиб-бири қўйиб, йўлбошчини қарғаб-қоралайверишди: 
– Етмагандек сўқирлигинг, 
Азал манглайи шўрлигинг, 
Келар экан жа хўрлигинг, 
Йўлбошчинг ҳам сўқир бўлса. 
– Этагидан ушлагайсан, 
Беғам кўнгил хушлагайсан, 
Охир бошни муштлагайсан, 
Йўлбошчинг ҳам сўқир бўлса. 
– Сакраб ўзин дулдул қилар, 
Сайраб тилин булбул қилар, 
Ишончингни бир пул қилар, 
Йўлбошчинг ҳам сўқир бўлса. 
– Чиқиб ўзинг гузар томон, 
Бошла десанг бозор томон, 
Опкелади мозор томон, 
Йўлбошчинг ҳам сўқир бўлса. 
– Ичиб олиб хуфя кўкнор, 
Кўрсатади ўзин ҳушёр, 
Қилар охир сарсон-у хор 
Йўлбошчинг ҳам сўқир бўлса. 
– Қулайроқдир йўл-сафарда 
Эргашмоқлик соқов-карга, 
Йиқиласан бир кун жарга 
Йўлбошчинг ҳам сўқир бўлса. 
– Оғзингни юм иккаланг! – деб бақириб берди йўлбошчи. – Сенларни шунча йил бошлаб 
юриб, бирон марта адаштирувдимми? Мен қолиб, йўлда ётган қандайдир жиннига 
ишонганларинг алам қиляпти. Суф сенларга! Қайси биринг мендан шубҳалансанг, этагимни 
қўйвор, мен кетдим. 
Орқадаги сўқирлар Чумаквойнинг овози келган томонга хиёл бош буришиб: «Ҳов, жинни, 
яхши қол. Хайр, жинни», деганларича йўлбошчининг этагидан ушлаб, манзил сари юришда 
давом этишди. 
Чумаквой сергак тортиб, бошини баландроқ кўтарди. Синчиклаб кузатса, ҳақиқатан ҳам жар 
ёқасида ётишибди, атроф кенг дала. Жонҳолатда қичқириб, оёққа қалқди. 
Ошиқбола билан Райҳон қизиқ чўчиб уйғонишсаки, Чумаквой калласини чангаллаганича 


Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling