Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari
www.ziyouz.com кутубхонаси
43 бўлмасмиди? Кенжа ботир ўлиб кетишиям мумкин эди-ку, отаси уни намунча хатарга қистамаса? Шуларга ҳайрон бўляпсизми? Янглишяпсиз. Ота-онангиз сизга қанчалар меҳр қўйганини, сиздан ҳатто жонини аямаслигини биласиз. Ўша чол ҳам ўз фарзандларини худди шунақа суюб, эъзозлар эди. Аммо у жуда доно бўлгани учун эл-юртини жаъмики нарсадан ортиқ севар, халқининг тинчи, Ватанининг эркини барчасидан юқори қўяр, таҳқирланган ўлкада яшаб, ўзи ҳам, фарзандлари ҳам ҳеч қачон ҳақиқий бахтни топа олмаслигини яхши биларди. Шу боис айрилиққаям, фарзанд доғигаям, ёлғизлик азобигаям чидади. Аслида, ҳаммадан кўп уқубатни чолнинг ўзи тортди. Ўша даврларда, ўша таҳқирланган ўлкада бунақа доно оталар жуда кам бўлган экан. Энди қиссамни давом эттирай, иложи борича жим ўтиринглар... Ҳожихонажина Мешполвоннинг ўйланиб қолганини кўриб, «Намунча даминг ичингга тушиб кетди?» – деб сўради. Иблисжар ҳоқонининг эвараси деярли беозор эканини фаҳмлаб етгач, кўнглига таскин қўнган Мешполвон бу саволдан кейин фикрини жамлаб, бурнини осмонга кўтарди: – Ёлғондакам шумшайганимга мени қўрқоқ деб ўйлаяпсан шекилли? Индамасам, ўзингча катта кетиб, ҳар хил мазах гап айтворяпсан. Бошни бир ишлатиб кўргин-а, сенга ўхшаган чурвақилардан қўрқадиган бўлсам, малла жодугар минан урушгани борармидим? Ҳожихонажина одатдагидай қиқирлаб, унинг бўйнидан қучди: – Мени алдама! Малла жодугарни сенмас, эртакдаги Кенжа ботир ўлдирган. Мешполвон: «Малла жодугарлар эгизак бўлишган, сен қайси бирини айтяпсан?» – деб гап бошлаганда, Ҳожихонажина жарангдор кулиб юборди: – Жудаям қизиқчи бола экансан. Сени ҳозироқ озод қиламан. Шундай деди-ю, бирдан қуюнга айланиб, Мешполвонни сомонқопдек кўтарганича тобора баландлай бошлади, уни ҳавода обдан сайр қилдиргач, жар ёқасидаги ўтлоққа авайлаб қўндирди. Ерга қўниб олибоқ, «бошқалар-чи», деб сўради Мешполвон. – Озгина тоқат қиптур, – деди Ҳожихонажина. – Менинг илтимосим билан бобом уларни сеҳрлаб қўйган, буёққа уйғотмасдан олиб чиқаман. Эрталаб томошани кўрасан. – Хачирим-чи, хачирим? – Уловлардан ҳам ташвишланма. Ажина зотининг одамлардан асосий фарқи шуки, биз ишни чала қилмаймиз. Ҳожихонажина ваъдасини бажариб бўлгач, Мешполвоннинг елкасига шапатилаб деди: – Энди вақтинчага хайрлашайлик. Ҳадемай тонг отади. Кундузи одамларга кўринолмайман, қуюн бўлиб юраман холос. Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling