Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/86
Sana30.04.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1410404
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   86
Bog'liq
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari

www.ziyouz.com кутубхонаси 
46
кетди. Ошиқбола билан Райҳон қизиқ тез уловдан тушиб, уларни ажратишга шошилишди. 
Шу маҳал устига дастурхон ёпилган мистоғарани ўнг биқинига тираб, белини чапга 
қийшайтирган ялангбош киши пайдо бўлиб: «Текинга муштлашгунча, талашиб сомсахўрлик 
қилсанглар-чи», деди. Бу сўз қулоғига илиниши биланоқ Мешполвон сипо тортди. 
Чумаквойнинг ёқасини қўйиб юбориб, ялангбош кишига яқинлашди. Унга чексиз ҳурмат билан 
кўз қадаб: «Қанақа сомсани гапиряптилар?» – деб сўради. 
Бозорга сомса сотгани кетяпман, – деди ялангбош киши. – Иссиғида кепқолинг, 
тугамасдан еб қолинг! 
Мешполвон беихтиёр чўнтагини кавлади-ю, бирдан манглайи тиришди. 
– Сотгани кетяпман, денг? 
– Сотамиз! Пул сиздан, гул биздан! 
– Йўқ, биз сомса емаймиз, – дея нотавон қиёфада бош тебратди Мешполвон. – Сомсаям 
овқатми? 
Сомсапаз: «Ие, бундан яхшироқ таомнинг номи нима экан?» – дея жириллаб, тоғорасини 
ерга қўйди, оғиз кўпиртириб молининг таърифини келтиришга тутинди: 
Ерни ғулув яратди, 
Ғулувлар був
15
яратди, 
Був эса сув яратди 
Одам сомса есин деб. 
Сувлар қирғоқ яратди, 
Қирғоқ тупроқ яратди, 
Тупроқ ўтлоқ яратди 
Одам сомса есин деб. 
Ўтлоқлар дон яратди, 
Донлар деҳқон яратди, 
Деҳқон хирмон яратди 
Одам сомса есин деб. 
Хирмон сабр яратди, 
Сабр хамир яратди, 
Хамир тандир яратди 
Одам сомса есин деб. 
Тандир қалов яратди, 
Қалов олов яратди, 
Олов кўсов яратди 
Одам сомса есин деб. 
Кўсовлар кул яратди, 
Кул куйик дил яратди, 
Куйик дил пул яратди 
Одам сомса есин деб. 
15
Був – буғ. 


Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
47
Мешполвон сомсанинг яралиш тарихини тинглаб бўлгач, афсуснамо лаб жимириб деди: 
– Тўғрисини айтсам, жон-жон деб ердиг-у, бирламчидан, бу юртнинг пули қанақалигини 
билмаймиз. Иккиламчидан, билганимиздаям, чўнтагимизда ҳемири йўқ. 
Сомсафуруш Мешполвоннинг белидаги чилвирга қистирилган даскаллага суқланиб: «Анави 
ханжаринг қийма чопишга жуда боп экан. Шуни совға қилсанг, ҳаммангга учтадан сомса 
берардим», деди. 
«Қозонқопқоқни пачоқлаганим етмаганидек, даскаллаям гумдон бўп кетса, энамдан балога 
қолмайманми? – деб ўйлади Мешполвон. – Ё таваккал қилсаммикан?» 
Охири нафси ғолиб чиқиб: «Майли, розиман. Лекин, сомсани бештадан берасиз», деди, 
сомсафуруш учтадан деб туриб олди. 
Мешполвон Чумаквой тарафга маънодор ишора қилиб: «Хорижли меҳмоннинг олдида сомса 
талашсак уят бўлмайдими?» – деган эди, сомсафуруш паст товушда: «Қаернинг одами бу?» – 
деб сўради. Мешполвон қовоқлари юмилиб қолган Чумаквойга бир қараб қўйиб: «Хитойдан 
келган», деб шивирлади. «Бўпти, яна биттадан қўшаман», деди сомсафуруш. 
Ҳаммага тўрттадан сомса тарқатиб чиқилгунча Мешполвон ўзига тегишлисини ямлаб бўлди. 
Охирги сомсадан пичасини Чика билан Пукага эҳсон қилишни унутмади. 
– Бу дейман, акагинам, сал нодонроққа ўхшаяпсиз-ку, – деди Мешполвон синчалоқда 
тишини кавлаб. – Бунақа кўтаришда, тоғора биқинни шилвормайдими? 
– Шилиш ҳам гапми, нақ тешвораман дейди, – деб зорланди сомсафуруш. 
Гўлроқ тингловчи топилса, икки кун тинмасдан ақл ўргатиб роҳат қилувчи Мешполвон: 
«Йўлини билиш керак-да, бунга уч баравар тоғораниям осонгина кўтариб кетса бўлади», дегач, 
сомсафуруш бирдан жонланиб, «агар малол келмаса, ўша усул илмидан андак сабоқ берсалар», 
дея илтижоланди. 
– Қорнимни тўйдирсангиз айтаман, – деди Мешполвон. 
«Тўртта сомсани пок-покиза урволди, – дея хаёлида ҳисоб-китоб қилди сомсафуруш. – Жуда 
борса, яна тўртта ейди-да». Хуллас, у шартга рози бўлди. 
– Эркакларни-ку қўйиб турайлик – деб гап бошлади Мешполвон. – Биз томондаги хотинлар 
саватдек мистоғорага беш тандир сомса, устидан уч қозон қатлама босиб, тўйга жўнашади. 
Бунинг йўли мундоқ: тешиккулчадек келадиган бахмал чамбарак ясалади, уни бошга қўйиб, 
тепасига тоғора ўрнаштирилади. Кейин кўрибсизки, бели бошмалдоқдек келинчак ҳам 
калласида бир пуд юк минан беш чақирим наридаги тўйга сақич чайнаганича кетаверади. Уни 
ит қувиб этагини йиртса йиртадики, тоғорасини туширолмайди. 
– Анавини қаранглар-а! – деб анграйиб боқди сомсафуруш. – Жуда кўп ўйлардим, нега 
калланинг тепаси таппак ясалган деб. Демак тоғора қўйишга мосланган экан-да? 
Бу орада Мешполвон хачирдан тушиб қорин тўйдиришга киришди-ю, «дарс тингловчи»нинг 
бир кунлик даромади паққос қулоғини ушлаб кетди. 
* * * 
Шу куйи тез-тез қишлоқлар учрайверди. Бу томонлар асосан тўқайзор бўлгани учун 
тирикчилик қилиш анча осонлашди – гоҳ майманчак териб, гоҳ қўзиқорин пишириб, еб 
боришаверди. 
Бир куни узоқдан баҳайбат тош қаср кўринди. Бутун бошли улкан тепаликни эгаллаб ётган 
бу қаср ичидаги баланд биноларнинг ганжли гулдеворлари, томи ярқироқ бўйчан сўппилари 
яққол кўзга чалинаётганди. 
– Ана, Сепкилшоҳнинг ҳужрасигаям етиб келдик – деб қўйди Райҳон қизиқ. 
Ўша ёққа қараб кетишаётганда, шоҳ қасридан уч-тўрт чақирим берироқдаги дўнглик 
ортидан бўй чўзган ихчамгина қўрғонни кўриб қолишди. Паналаб бориб, яқинроқдан 


Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling