Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari
www.ziyouz.com кутубхонаси
48 кузатишса, қўрғоннинг энлик девори устида ясан-тусан кийинган бир гала қиз белини офтобга тутиб, теваракдан томоша кутиб ўтиришибди. Шу атрофдаги қишлоқ болалари эса уларга пастдан гап ташлаб, қўй-мол боқиб юришибди. Бир вақт тўрт ғилдиракли кўтак аравага ўтин юклаб, «чу, ҳароми», дея қари қирчанғисини дўқлаб, йўлдан букри чол ўтиб қолди. «Бу қанақа қўрғон?» – деб сўрашди ундан. – Қизқўрғон бу, – деди букри чол. Турли ўлкалардан асир қилиб келтирилган қизлар орасидан эсли-ҳушли, бирон ҳунарга уста, оёқ-қўли чаққон ёки шунчаки чиройли қизлар танлаб олиниб, шу қўрғонга жойлаштирилар, тарбиячилар уларга хулқ-одоб, бежирим рўзғор тутиш, қўшиқ айтиш, рақс тушишни ўргатишар экан. Кейин Сепкилшоҳ ҳар йили катта сайил уюштириб, узоқ-яқин юртлардан келган шаҳзода- ю бекзодаларга қизларни намойиш қилиб кўрсатаркан, меҳмонларга ёққанини оғзига сиққан баҳода канизакликка сотаркан. Букри чол: «Э мусофир бандалар, ноинсоф Сепкилшоҳ тахтга миниб, охирзамонни бошлаб келган кўринади», дея куйиниб бир сўз деди: Бордир элак бозори, Тешик челак бозори, Бешик-сумак бозори, Оташкурак бозори, Қандай замон келдики, Пайдо бўлса қизбозор? Сотилади қовоқлар, Чегов, кўра, товоқлар, Кув, келисоп, ўроқлар, Шам ёки жинчироқлар, Қандай замон келдики, Пайдо бўлса қизбозор? Пулланади пиллақурт, Седана-ю тоғкунжут, Аччиқтош-у олмурут, Гулута 16 -ю эчкисут, Қандай замон келдики, Пайдо бўлса қизбозор? Бозорда бор анқо дон, Жоди, қирғич, чув, қопқон, Итбалиғ-у сувилон, Сотилади ҳатто жон, Қандай замон келдики, Пайдо бўлса қизбозор? Сотишар сой кўпригин, Кирсовуннинг гупригин, Олмахоннинг кипригин, 16 Гулута – қийиққа тикиладиган кашта гулини чизишда ишлатиладиган кўкиш бўр. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling