Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/86
Sana30.04.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1410404
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   86
Bog'liq
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari

www.ziyouz.com кутубхонаси 
50
«Ойтумо-о-р!» деб мўврама, 
Эслик, опош ҳўкизим. 
Мешполвон ҳўкизини ўтлатаётгандек бўлиб, аста-секин қўрғон сари бораверди. Яйловдаги 
болалар нотаниш подачига зимдан ўқрайиб-ўқрайиб қараб қўйишарди. 
У ҳануз битта-битта одимлаганича қўрғон ёқалаб кетаётганида, девор устидаги найзали 
соқчилардан бири: «Ҳов, сополқалпоқ, бор, нарироқда уймалан!» – деб ўшқириб берди. 
– Қўрғонингда керилаверма, – деди Мешполвон, – Олтиариқдан ўтиб қолсанг, туйиб қўяман. 
Олтиариқни шу ўрамдаги биронта қишлоқча деб тушунган соқчи афтини тириштирганича 
индамай юз ўгирди. 
Девор тепасида ўтирган қизлар бошига чапя кийиб, пакана ҳўкизининг чилвирини силтай-
силтай ўзлари томон яқинлашаётган бақалоқ подачига қизиқсиниб тикилишди. Мешполвон 
уларнинг қаршисига етгач: «Ҳа қизлар, аҳволлар қалай?» – деб шанғиллади. Кимни майна 
қилишни билмай зерикиб ётган қизлар: «Аҳвол зўр. Ўзларидан сўрасак? Ҳўкизвойниям соғлиги 
яхшими?» – дея жовиллай кетишди. Фақат, четроқда хомуш ўтирган кўк камзулли қиз гапга 
қўшилмай, уфққа жим кўз қадаб тураверди. 
Шойи-барқутга ясаниб, тилла-кумушга безаниб, ўртада ғоздек қад керган бекач хотин 
Мешполвонга масхараомуз оҳангда: «Келин кўргани келдингми? Ўзингга ўхшаган 
пўрдоқисидан танлайвер», деган эди, қизлар типирчилаб қийқиришга тушишди. Мешполвон: 
«Менга анави кўк камзуллиси ёқиб қолди, жуда индамасидан экан», дея талтайиб гап бошлаган 
чоғда ҳўкизи уни бир сузиб, оёғини осмондан қилди. Қизлар баттар қийқириб кулишди. 
Мешполвон ўрнидан туриб, «ҳе, бўкиб ўлгур», деб ҳўкизнинг кетига «гуп» этказиб тепди. 
Бекач хотин: «Шу қизни гапиртиролсанг, сенга беш кетамиз, пўрдоқвой», дегандан кейин яна 
кайфияти хушланиб илжайди. Ҳофизлардек сузилиб томоқ қириб олгач, кўк камзулли қизга 
бақрайиб тикилганича «таппа-тупак, таппа-тупак», дея бирпас оғзида куй чалиб, сўнг қўшиқ 
айтишга киришди: 
Қувламагин, анорюзим, 
Мен сенга керак бўламан. 
Дўлтали сарёғингга хум, 
Сувингга челак бўламан. 
Қулоққинангда балдоғинг, 
Кўйлаккинангда қадоғинг, 
Оёққинангда пайпоғинг, 
Нимчангга чўнтак бўламан. 
Зардангга мен безардаман, 
Ўзим ромингга пардаман, 
Қанд сўрасанг парвардаман, 
«Туз» десанг, шўрттак бўламан. 
Нонуштада дастурхонинг, 
Чойнак-пиёла, қумғонинг, 
Қатлама-ю патир нонинг, 
Чалпаг-у пашмак бўламан. 
Терлаганингда соя-тол, 


Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling