Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari
www.ziyouz.com кутубхонаси
54 Мешполвон: «Бизда фил бор. Томоққа илинадиган нарса олиб келганларга уни кўрсатишим мумкин», дея болаларни томошага қизиқтиришга уринди: Ер юзи кенг, бетаърифдир, Ўнг машриғ-у чап мағрибдир. Бу дунёда энг ғарибдир Тирик филни кўрмаганлар. Гарчи маймун қизиқчироқ, Оддий итдан кичик бироқ. Жуда ношуд, жуда нўноқ Тирик филни кўрмаганлар. Дерлар: «Қўтос зўр ҳайвондир», Бу гап «миш-миш» ва ёлғондир. Ғирт саводсиз, ғирт нодондир Тирик филни кўрмаганлар. Томошага сиз илҳақсиз, Кўрсатилмас лекин ҳақсиз. Ўта ночор, ўта бахтсиз Тирик филни кўрмаганлар. Буни эшитган болалар «қиёв-чиёв» қилиб қишлоқлари томон югуришди, кўп ўтмай бошқа шерикларини ҳам эргаштириб, қайтиб келишди. Нон, пишлоқ, сузма, арчаёнғоқ, қоқбалиқ, қиём, мевақоқи кабилар бир уюм бўлди. Шундан кейин Мешполвон уларни сафга тизиб, бутазорда ўтлаб юрган туянинг ёнига етаклаб борди: – Манавини фил дейдилар! Болалар ҳайратланиб чуғурлай кетишди: – Ву-у-й! – Баландлигини қаранглар! – Биламиз, минишда шоти қўйиб чиқишади. – Нега бели дўнгалак, а? Нега дўнгалак, деяпман! – Филда хартум бўлади деб эшитувдим-м, – деб чинғиллади озғингина бола. Мешполвон унга туянинг думини кўрсатди: – Ана хартуми, укагинам. – Ия, хартум думга ўхшаркан. – Балки булар тарафда думни хартум дейишар. – Хартум нимага керак, а? Нимага керак деяпман! Бояги озғин бола яна чинғиллаб: «Хартумни олд томонда бўлади деб эшитувдим-м», деди. – Сен Ҳиндистоннинг филини гапиряпсан, – деб гердайганича уқтирди Мешполвон. – Буниси Олтиариқники. – Ҳиндистон Олтиариқдами? – Йўқ, укалар, иккаласиям алоҳида-алоҳида юрт. – Сизларда яна нима бор? Мешполвон ҳануз гердайиб тураркан, узоқ ўйлаб ўтирмай, шартта жавоб қилди: – Ҳаммасидан бор. Энг кўп учрайдигани – оқайиқ. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling