Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari
www.ziyouz.com кутубхонаси
53 Қўшиқ бошланган палладаёқ таниш овоздан юраги сесканиб, беихтиёр қад ростлаган Ойтуморнинг сўник чеҳраси тобора ёришиб борди. Қўшиқ тугагандан кейин ҳам сеҳрлангандек ҳўкизга термилиб тураверди. Мешполвон: «Бу сафаргиси қалай чиқди?» – деб бақирганидан сўнг ҳушини йиғиб, атрофдагиларга жовдиради. Уларни хавфсиратмаслик учун ўзини қувликка солиб, «ҳўкизинг яхши ашула айтаркан», деди. Чунки, охирги қўшиқни подачи эмас, пўстакка бурканиб олган бошқа одам айтаётганини айёр бекач хотин сезмаганига ишониб бўлмасди. Ойтумор унинг кўнглидаги ҳадикни ювиб ташлаш учун қўшиқчиларни тирикчилик дардида юрган хашаки масхарабозларга йўйиб юборишга тиришди. – Ойтуморники гапиртирдинг, бало экансан, – дея Мешполвонга жилмайиб боқди бекач хотин. – Бизни қойил қолдирдинг. Ма, мукофотни олгин-у, қорангни ўчир. У қўлидаги нақш олмани пастга ташлади. Мешполвон «мукофот»ни панжада эмас, катта очилган оғзи билан илиб олиб, уруғ-пўчоғи аралаш ямлаб юборди. Ойтумор эса «буниси ҳўкизингга, пўрдоқвой», деб попукли рўмолчасини ирғитди. Мешполвон ҳўкизини судрагудек бўлиб Қизқўрғондан узоқлашиб бораркан, Ойтуморнинг кўз ўнгида манзарадор Боботоғдаги сайил, қаёқдандир туйқус пайдо бўлган хушрўйгина ёш овчи гавдаланди, унинг ўшанда айтган ишқий қўшиғи қулоғи остида бошқатдан янграётгандек бўлди: Юлдузни кул қилар кўзи, Кўзгусидир ойнинг ўзи, Бу ҳурлиқо кимнинг қизи – Сочида от қамчилаган? Қирқ канизак ҳамдам бўлиб, Мен ёрисиз биркам бўлиб, Кулгулари шабнам бўлиб, Боботоққа томчилаган. Чамбар рўмол ўрашлари, Гажжагини бурашлари, Чўчиб-чўчиб қарашлари Юрагимни чимчилаган... * * * Қизқўрғондан қайтиб келишгандан кейин Ошиқбола ёри совға қилган рўмолчанинг мушк- анбарини ҳидлаб, юраги «пит-пит»лаб, қўзиқорин пиширишга қаралашмасдан, бировнинг гапига аралашмасдан ётаверди. Шериклари тўрт сих кабобдан бирини унга тутишганда, ҳатто қайрилиб боқмади. – Уни бирпас тинч қўяйлик, – деди Мешполвон. – Шўрликнинг кабобиниям мен ейман шекилли. Лекин икки сих кабоб унинг учун икки дона олча ютишдек гап эди, ичга тортиб кетган қорнини маъюс силаганича ажриққа ёнбошлади, бир неча ҳафта илгари кўл бўйидаги дастурхондан танаввул қилинган зодагонча тансиқ таомлар кўз олдига келиб, ширин хаёлга чўмди. У, айниқса, нонни жуда соғиниб кетганди. Шу асно, яйловда қўй-мол боқиб юрган болаларга ўйчан тикилиб ётаркан, қўққисдан калласига ажойиб фикр келиб, шошиб ўрнидан турди. Болаларга яқинроқ бориб: «Филни кўрганмисизлар?» – деб сўради. «Эшитганмиз-у, кўрмаганмиз», дейишди улар. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling