Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/86
Sana30.04.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1410404
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   86
Bog'liq
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari

www.ziyouz.com кутубхонаси 
42
Сизларга яна нима керак? 
– Тўғри-да, – дебди ўртанча ўғил. – Бизга яна нима керак? Ҳамма нарса ошиб-тошиб ётибди. 
Фуқаросини шунчалик яйратиб қўйган малла жодугарни ўлдирсак, барчанинг қарғишига 
қоламиз. 
Шунда кунчиқар тарафдан отанинг овози эшитилибди: 
– Алданманглар, болаларим! Мансабга учманглар! Малла жодугар ҳаётига хавф 
туғилганини сезиб, сизларни йўлдан уряпти. Иккита шаҳарни май-чай қилиб қўйиш унга иш 
бўптими? Доим эсда тутинглар, бу зеб-ҳашамлар талон-тарож қилинаётган юзлаб элатлардан 
келтирилган, улардан қоннинг иси анқиб турибди. 
Ўртанча ўғил шаҳар беклигини қўлдан чиқаргиси келмабди, шу ерда қолиб кетибди. 
Кенжаси эса отасининг йўриғига кириб, танҳо ўзи йўлга тушибди. 
Йўлда ҳануз давом этаётган Кенжа ботирни авраш ниятида малла жодугар борлиқ 
ҳийласини ишга солиб кўрибди, унга ваъда қилмаган нарсаси қолмабди, аммо ниятига 
етолмабди. Шундан кейин ҳар хил хуруж ва иғволар уюштириб, уни мақсадидан чалғитишга 
уринибди. Паҳлавон йигит озод қилмоқчи бўлган ўша халқ ичидаги ҳасадгўй, анқов, очкўз, 
кирдил, молпараст, манман, порахўр, амалпараст каби расво бандаларнинг кўнглини овлаб, 
ўзига оғдирибди, бирини айғоқчига, бирини жоҳил зараркунандага айлантирибди, уларни 
Кенжа ботирга қарши қайрабди. 
Унинг бу галги нияти паҳлавонни ўз қабиладошларига ўчакиштириш, қон-қардош 
одамларга бир-бировининг гўштини едириш, уларни ўзаро низолар билан овора қилиб қўйиш 
экан. 
Кенжа ботирнинг йўл-йўлакай қабиладошларидан кўрмаган жабри, тортмаган азоби 
қолмабди. Бири меникидан чиройлироқ экан, деб отини ўғирлабди, бири қуюқроқ салом 
бермадинг, деб ҳақорат қилибди, бири бекордан-бекорга овқатини тортиб олибди, яна бири 
шевангга қараганда энг исқирт уруғдансан, деб ҳамиятига тегибди, кимдир фалон жойда менга 
олифтачилик қилувдинг, дея ноҳақ қамчилаб ўтибди, бошқаси оч ётганини кўриб ҳам бир 
тўғрам нон беришга ярамабди. Амалдорлар эса уни ҳеч ерга сиғдирмай, қаёққа борса қувғин 
қилишаверибди. 
Бундай пайтларда Кенжа ботирнинг хўрлиги келиб, беихтиёр ханжарига қўл югуртар, малла 
жодугар уни гиж-гижлаб: «Ана, ўша аймоқларинг! Ҳали шуларни деб куйиб юрибсанми? 
Истасанг, сени уларга ҳоким қиламан, иззат-нафсингга текканлардан қонгунингча қасос оласан. 
Доимо, ҳамма жойда айтганинг айтган бўлади», дея кунботардан сўз қотаркан. 
Шу заҳоти кунчиқардан отасининг товуши келар экан: 
– Жаҳлингни бос, болам! Ишонган тоғим битта ўзинг қолдинг. Сен ҳам янглишсанг, 
ҳаммаси тамом бўлади. Бошингга тушаётган кўргиликларга юртдошларинг эмас, уларни шу 
кўйга солган, шундай қилганларни рағбатлантираётган, бойликка кўмаётган малла жодугар 
айбдор. 
Кенжа ботир ҳар гал отасининг насиҳатига қулоқ солиб, тезда ўзини босиб оларкан. 
Охири у малла жодугарнинг маконига етиб бориб, қаттиқ жанг қилибди, ёвузни енгиб, асир 
олибди. Шундан кейин номи минглаб-минглаб тилларда достон бўлиб, улкан бир қабиланинг 
энг суюкли қаҳрамонига айланибди. Малла жодугарнинг ҳалокатидан сўнг борлиқ фароғатидан 
ажраган акалари эса ота олдида шувитюз, эл-юртда шарманда-ю шармисор бўлишибди... 
Оббо, китобхонларим-ей! Оббо, чуғурчуқлар-ей! Орага гап қўшиб, ишимга яна халақит 
беряпсиз. Бу туришда фикрим чалғиб, китобимнинг навбатдаги бобларини чалкаштириб 
ташлашим ҳеч гапмас. Кейин, танқидчи деган амакиларингиз мени у чиғириқдан бу чиғириққа 
ирғитиб ўйнашади. 
Хўп, нимани сўраётувдингиз? Ўша чол икки ўғли ҳаммага шарманда бўлганида 
ачинмадимикан? Бундан олдин тўнғич ёки ўртанча фарзандиникига бориб, мазза қилиб яшаса 


Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling